Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда йиғиш автоматлаштирилган тизими эСтат 4.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этинг!
Йиллик давлат статистика ҳисоботларини: Фермер хўжаликлари – 25 февралдан,
Кичик корхона ва микрофирмалар – 25 февралдан,
Нодавлат нотижорат ташкилотлари – 2 мартдан ва бошқа хўжалик субъэктлари барча статистика ҳисоботларини белгиланган муддатлардан кечиктирмай Интернет тармоғи орқали электрон кўринишда тақдим этишлари шарт.
Белгиланган муддатда ҳисоботни тақдим этмаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 215-моддасига кўра масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлади. Давлат статистика ҳисоботларининг электрон шаклини Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.
Бахмал тумани статистика бўлими
скачать dle 12.0