Бахмал туманида 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Бахмал туман ҳокими М.Т.Анарбоев, “Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари, Иккинчи жаҳон уруши ва Афғон жангоҳларида ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олиб “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Шунингдек, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишга йиғилган нуроний отахонлар ва ёшлар, туман Ички ишлар, Мудофаа бўлими, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари Иккинчи жаҳон урушида фашизм билан курашган ҳамда Афғон жангоҳларида ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди.
“Махалла” хайрия жамоат фонди
Бахмал туман бўлинмаси