Пенсия,нафақа, компенсация ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчилар хар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.
Бизда кекса авлод вакилларига алохида хурмат эхтиром кўрсатилади.Уларнинг мурожаатлари хам хам доимий этиборда.Бу президентимиз қарорида хам ўз аксини топди .Гап шундаки,шу пайтгача пенсионерлардан баьзан нақд пул хам керак бўлаётгани ,лекин банкоматлардан пулни нақьлаштирганда банк хизмати учун 1 фоиз олиб қолинаётгани хақида мурожаатлар келиб тушаётган эди.
Энди бу муаммо бўлмайди.Тизим ишга тушиши билан , яьни жорий йил 1 майдан пенсионерлар картасига 1 фоиз миқдорда ортиқча пул келиб тушади. Агар пенсия ва нафақа банк картаси орқали олинса ва картадан маблағ нақдлаштирмасдан қолса фойдаланилса, 1 фоиз миқдордаги маблағ пенсионернинг ихтиёрида қолади.
Мабодо пенсионер пулни банкоматдан нақдлаштириб олса , қўшиб берилган 1 фоиз маблағ ечиб олинади.Демак пенсионерлар учун банкоматдан пул ечиб олиш фоизсиз бўлади.
Ш.Сафаралиев
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими мутахасисси