“Фаол маҳаллада инсон қадри улуғ” Бахмал туманининг "Музбулоқ" МФЙ да ўтказилган маънавий-маърифий тадбир худди шундай номланди.
2022 йил 31-март куни Жиззах давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти факультети ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни бугунги кундаги ислоҳотлар моҳияти билан таништириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ўртасида тадбир ташкил этилди.