Бахмал туманида 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори асосида “Новқа ота” зиёратгоҳида туман ҳокимлиги, ёшлар ишлари агентлиги, 23241-сонли ҳарбий қисм ҳамда тегишли туман ташкилотлари ҳамкорлигида "Ёшлар фестивали" бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими М.Анарбаев очиб берди, тадбирда иштирок этган ёшларга омад тилади. Ушбу тадбир кўтаринки рухда, ёшлар қалбида эсда қоларли тарзда ўтди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.