Миллий ҳунармандчилик – халқимизнинг тарихий, моддий-маънавий меросини, орзу-истакларини ўзида мужассам этиб келаётган мерос. Хусусан, халқ амалий санъатининг бетакрор ижод намуналарини кўрган киши ҳунармандларнинг нафақат машаққатли қўл меҳнатини, балки қалб ҳароратини ҳам ҳис этади. Шу боис бу маҳсулотлар бутун дунёни ҳайратга солмоқда.
Медиа-турда туман ҳокими М.Анарбаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Ҳунармандлар уюшмаси Ғаллаорол туманлараро мутахассиси М.Баратова ҳамда Белоруссия республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.
Бахмал ҳунармандчилиги ўзига хослиги билан ажралиб туради, айниқса Ўрта Осиёда ягона бўлган Новқа қизил эгари ва Дувлотнинг бетакрор қўлаки гиламлари ҳар қандай харидорни ўзига мафтун этади. Шунинг учун ҳам ҳунарманд меҳнатининг қадри беқиёс -беминнатдир.
Бахмал туманида бугунги кунда 86 нафар фаол ҳунармандларимиз ҳунармандчиликнинг "Ёғочдан ясалган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари", " Миллий либослар", "Каштачилик","Металлдан ясалган буюмлар", "Муаллифлик мебелларини тайёрлаш", "Эсдалик буюмлар " йўналишларида ҳунарманчилик фаолиятларини ривожлантирмоқдалар.
Бахмалда "Ҳунарманлар маркази" ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Бахмал ҳунармандчилиги билан батафсил танишиш мақсадида Белоруссиялик бир гуруҳ меҳмонлар меҳмонлар ташриф буюришди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳунармандларимиз фаолиятини тарғиб этиш, маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур медиа-тур шу каби мақсадларга қаратилган бўлиб, унда "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари, уста ҳунурмандлар билан оммавий ахборот воситалари вакиллари очиқ мулоқот қилдилар.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари