Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, энди ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкин (илгари 18 ёшгача бўлган). Қолаверса, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди (илгари 3 йил эди).
Президент 9 февраль куни «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги [ЎРҚ-752-сон] қонунни имзолади.
Адлия вазирлигининг хабар беришича, ҳужжат билан ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади. Илгари бу фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланганди.
Ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди.
Оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари бу 16 ёшгача эди.
Шунингдек, болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган.
Ш.Сафаралиев
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия, нафақа
ва бошқа тўловларни тайинлаш ва тўловларни
ташкил килиш шуьбаси мутахасиси