Саидова Гулчеҳра Ахтамовна, ўзига таниш бўлган Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалласи, Эски шаҳар кўчаси, 56-уйда яшовчи Ашурова Сайёра Неъмат қизи ва ўзига олдиндан таниш бўлмаган Ғаллаорол тумани Сарбозор МФЙ Сарбозор қишлоғида яшовчи Мамадиёрова Наргиза Рахматулла қизи ҳамда Жиззах шаҳар Олмазор маҳалласи, Чаманзор кўчаси, 91-уйда яшовчи Рўзимуродова Мавлуда Комил қизини ҳақ эвазига Туркия давлатидаги номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларда фойдаланиш учун ёллаб, С.Ашурованинг шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспортини олиб қўйиб, уларга Туркия давлатида юқори ҳақ эвазига фоҳишалик билан шуғулланишларини, бу йўл орқали кунига 500 АҚШ доллари миқдорида даромад топишларини ваъда қилган холда уларни қизиқтириб ва фоҳишалик қилиш учун даъват қилиб, шунингдек уларга барча йўл ҳаражатларини ўз ҳисобидан тўлашини, шу сабабли йўл ҳаражатларини чет элда фохишалик қилиб топган пулларидан тўлаб беришлари ҳақида шарт қўйиб, шундан кейин фуқаро Н.Мамадиёрова ва М.Рўзимуродоваларга дастлаб Самарқанд шаҳрида ўзининг квартирасида яшаб туришларини, С.Ашурованинг ортидан уларни ҳам Туркия давлатига юборишини айтиб, сўнгра С.Ашуровани номига харид қилган Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича электрон авиачипта орқали С.Ашуровани Тошкент ҳалқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига жўнатиб юбориш, Н.Мамадиёрова ва М.Рўзимуродоваларни эса Самарқанддаги квартирасига жойлаштириш мақсадида дастлаб ўзи томонидан олиб қўйилган С.Ашуровани фуқаролик паспортини Самарқанд шаҳридаги яшаш хонадонидан олиш ва сўнгра Тошкент ҳалқаро аэропортига бориш мақсадида уларни “Нексия-2” русумли, давлат рақами 25 J 933 FA бўлган автомашинада Самарқанд шаҳрига олиб кетаётганлиги Жиззах вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушбу автомашина 2021 йил 11 июль куни соат 11:11 да Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз ҚФЙ Заргар қишлоғида жойлаган “Сангзор-15” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган вақтда аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг 2021 йил 11 ноябрдаги ҳукмига кўра, ЎзбекистонРеспубликасиЖКнинг135-моддаси 2-қисми “б,и” бандлари билан айбли деб топиб Саидова Гулчеҳра Ахтамовнага 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиззах вилоят суди судьяси
Худаяров Шухрат