ЎзбекистонРеспубликасининг“Расмийстатистикатўғрисида”гиҚонуниваВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 690-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 5 январдаги2-мб-сон қарорига асосан тасдиқланган қуйидаги ҳисобот тақдим этилиши лозим:
1-мактабгача таълим шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 18 январидан кечиктирмай тақдим этишингиз сўралади.
Ҳисобот интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларни электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 4.0 дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 4.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (намунаси)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.hisobot.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Бахмал туман статистика бўлими