Бахмал туманини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан Ўсмат ШФЙ ҳудудидан “Baxmal natural juice” МЧЖ томонидан қиймати 75 млрд сўмлик “Олма ва олча мевасини қайта ишлаш (концентрат) ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 60 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Ушбу корхона йилига 30 минг тонна олма мевасини қайта ишлаш орқали 3,5 минг тонна олма концентрат ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхона 2021 йилда олма концентратини ишлаб чиқариш ҳисобига 1512 минг долларлик экспорт амалга оширилди.
Бугунги кунда корхонанинг музлаткичли омборхонасида
1500 тонна олма концентрати мавжуд бўлиб, техналогик жараён (тиндириш) давом эттирилмоқда ва натижада 1250,0 минг долларлик олма концентратини экспорт қилиш режалаштирилган.
Корхона томонидан қўшимча умимий қиймати 10 млрд сўмлик 3000 тонна сиғимдаги замонавий музлаткич ташкил этилмоқда. Лойиҳа 2022 йилда якунланиши режалаштирилган ва натижада 5 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Медиа-тур давомида иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Бахмал тумани ҳокимлиги Аборот хизмати раҳбари