Туманни 2021 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши натижалари таҳлили, йил давомида қабул қилинган мажбуриятларни бажарилиши ҳамда 2022 йилга мўлжалланган режалар, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича янги мажбуриятлар тўғрисида Бахмал тумани ҳокими Анарбаев Муса Тўраевичнинг
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум!
Ҳурматли депутатлар!
Сессия иштирокчилари!
Барчангизга маълумки, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шу ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизда ишсизликни ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ва бу орқали қўшимча иш ўринлари яратиш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Президентимизнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.
Дарҳақиқат, бугунги шиддатли ва глобаллашув даврида ҳар қандай мамлакат тараққиётини биринчи галда жамиятнинг илғорлари қаторида бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари белгилаб беради, десак муболаға бўлмайди.
Шундай экан, мен бошчилигимда барча бўғиндаги раҳбарлар “Ҳар бир тадбиркорга – кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” ғояси асосида Сизлар билан яқиндан туриб, сизлар билан биргаликда янги Ўзбекистонни бунёд этишда, юртимизнинг янада равнақ топишида муносиб ҳисса қўшамиз, деб ишонаман.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да кутилаётган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ва натижалари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бахмал туманида умумий ёшлар сони 89 537 нафарни (аҳоли сонининг 55,2 фоизини) ташкил этади, шу жумладан 18-30 ёшгача бўлганлари – 34 323 нафар (17 455 нафар қизлар).
Жорий йилнинг шу кунига қадар 2 368 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.
Шундан,1 091 нафар ёшлар иш билан таъминланди.
(бўш иш ўринларига жойлаштириш ҳисобига 578 нафари, янги лойиҳалар ташкил этиш ҳисобига 33 нафари, вақтинчалик жамоат ишларига 480 нафар.)
- 21 нафар ёшларга субсидиялар ажратиш орқали бандлигига кўмаклашилди (51,05 млн.сўм).
- 33 нафар ёшлар ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали банлиги таъминланди.
- Ёшларнинг тадбиркорлик ва хунармандлик лойихаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 553 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти учун 13 млдр. 492 млн.сўм кредитлар ажратилди. Натижада 553 та иш ўрини яратилди.
- Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида
670 нафар ёшларга 583 га ер майдони ажратилиб берилди.
Бундан ташқари, касб-хунар ва тадбиркорлик асослари бўйича 959 нафар ёшлар ўқитилди.
-186 нафар тадбиркорлик асосолари бўйича,
- 773 нафар касб-ҳунарга.
"Ёшлар 1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга
124 нафар ёшлар бириктирилди.
Жумладан,
- “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 124 нафари
Жорий йил бошидан 5 та ташаббус доирасида муассасаларга жами 661 та инвентар ва жихозлар етказиб берилди.
- 2 та мусиқа ва санъат жиҳозлари,
- 659 та спорт жиҳозлари,
- Шунингдек, 2 544 та бадиий китоблар ажратилди.
5 та ташаббус доирасида муассасаларда 128 та янги тўгарак ва секциялар ташкил этилиб, жами 1 076 нафар ёшлар қамров қилинди.
- маданият ва санъат йўналишида 8 та тўгаракларга 70 нафар,
- спорт йўналишида доирасида 4 та тўгаракларга 122 нафар,
- ахборот технологиялари йўналишида 39 та тўгаракларга
390 нафар,
- китобхонлик йўналишида 77 та тўгаракларга 494 нафар ёшлар жалб этилган.
Жорий йилнинг шу кунга қадар ёшларга оид жами 28 та объектлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилган.
Жумладан,
24 та “StreetWorkout” майдончалари,
4 та ёшларга оид бошқа объектлар ишга туширилди.
Хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га электрон платформасига 1 минг 392 нафар ёшлар киритилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 5 декабрь ҳолатига, 1 минг 346 нафар (96,7 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди.
Ҳозирда 46 нафар (3,3 фоиз) ёшлар дафтарда қолмоқда.
Жумладан,
480 нафар ёшлар иш билан таъминланган.
8 нафари ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси орқали банлиги таъминланган;
38 нафари "Устоз-шогирд" анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилган.
181 нафарига тадбиркорлик фаолияти учун кредитлар ажратилди,
133 нафарига ер майдони ажратилиб берилди,
17 нафарига субсидиялар ажратилди,
414 нафарига ёшларга ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.
6 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пул маблағи ўтказилди.
69 нафарига тўлов-контракт маблағи ўтказилди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар)да молиявий манбалари аниқ белгиланган алоҳида жамғармалар ташкил этилиб, 1 млрд. 172 млн. сўм миқдорида маблағлар шакллантирилди. (841 млн. сўм маҳаллий бюджетларнинг орттирилган қисмидан, 331 млн. сўм ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича маблағлардан ажратмалар)
Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 931 нафар ёшларга 892.5 млн. сўм миқдорида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бахмал туман тиббиёт бирлашмасида маҳаллий бюджет ҳисобидан 2021 йил давомида 1 млрд 369 млн 193 минг сўм маблағлар йўналтирилди. Жумладан Янги ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва мавжудларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш максадида туман тиббиёт бирлашмасига карашли 6-сонли ОП, Турон ОШП,Тангатопти ТТЁШ,ТТБ карашли паталог анатомия булимларида жами 1 млрд 369 млн 193 минг сумлик жорий таъмир ва реконструкция ишлари олиб борилди. Бундан ташкари тиббиёт бирлашмасига карашли 3 млрд 392 млн сумлик юкумли касалликлар булими инвестиция дастури асосида янгидан куриб фойдаланишга топширилди.
Туман аҳолисини коронавирусга қарши профилактик эмлашлар режа асосида 1-турида 71984 нафар (80,9 %) фукаро эмланган булиб шундан 61994 (69,5 %) нафари 2-турга эмланди.
Туман ахолисига давлат томонидан 2021 йил шу кунига кадар ТТБга карашли КТМП, ОП ва ОШП лар Амбулатория хизмати учун 485 млн сўмлик дори-дармон, тиббий буюмлар, реактив ва реагентлар хамда дезенфекцияловчи воситалари билан таъминланган. Туманда стационар шароитда даволанаётган беморлар учун 701 млн сўмлик дори-дармон, тиббий буюмлар, реактив ва реагентлар хамда дезенфекцияловчи воситалари билан таъминланган.
Туман ахолисининг имтиёзга эга булган диспансер назоратида турган беморларга имтиёзли рецепт асосида 6, 5 млн сўмлик дори воситалари билан таъминланди. Туманда 120 нафар бемор онкологик касалликлар билан “Д” назоратида туради улардан 6 нафарини болалар ташкил килади. 2021 йил давомида 8 нафар бемор бирламчи онкологик касалликлар бўйича “Д” назоратига олинган.
Бундан ташкари туманда “Аёллар дафтарига киритилган 65 нафар аёллардан 2 нафари Республика ихтисослаштирилган марказларида,
7 нафари вилоят микиёсидаги шифохоналарда,колган 56 нафар хотин кизлар туман тиббиёт бирлашмасига карашли бўлимларда амбулатор ва стационар шароитда согломлаштирилди. Жумладан 11 нафар хотин кизлар туман хокимлиги тамонидан 6,1 млн сўмлик дори-дармон воситалари билан таъминланди.
Бахмал туман ахолиси 31-майдан 4-июнгача 2100 нафар 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга Витамин “А” 100 ликдан хамда 1 ёшдан 5 ёшгача 15732 нафар болаларга кизил витамин “А” 200 лик доза билан таъминланди. Туманда болалар ўртасида гелментоз касаллиги профилактикаси бўйича 2-10 ёшгача бўлган 11474 нафар болалар мебендазол 500мгдан 1 дозада бепул таъминланди.
Шунингдек: Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлашда давлат сиёсатини янада мустахкамлаш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш юзасидан белгиланган тартибни амалга оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўямиз.
Биз 2022-2026 йилларда режалаштирилган асосий вазифалар ва мақсадли параметрларини белгилаб олдик.
Жумладан 2022-2026 йилларда:
Шунингдек 2022-2026 йилларда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
70 фоиз аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади;
Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Дастурга асосан 2022 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан:
Тадбиркорликни ривожлантириш орқали -6133 нафар
Саноатни ривожлантириш орқали -255 нафар
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали -2770 нафар
Хизмат кўрсатиш ва бажарилган ишлар бўйича-318-нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Сизларга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбғалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31-сонли қарори тасдиқланди.
Туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизимида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳаллаларда ташкил этилаётган ҳоким ёрдамчиси лавозимига 31 та маҳаллалардан 31 нафар ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида танлаб олиниб, лавозимларига тайинланди.
Ҳоким ёрдамчиларига маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларидан биттадан хоналар ажратиб берилди ва иш фаолиятлари йўлга қуйилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман штаби ташкил этилди.
Ҳоким ёрдамчилари, ташкилот раҳбарлари ҳамда сектор раҳбарлари фаолиятида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ижтимоий тармоқ телеграмм канали ташкил этилди.
Туманда мавжуд 32 маҳаллаларнинг Иқтисодий ўсиш нуқталари (драйверлари) ишлаб чиқилди.
Бунга кўра 10 маҳаллада боғдорчилик, 7 та маҳаллада узумчилик, 8 та маҳаллада картошкачилик, 4 та маҳаллада сабзавотчилик, 8 та маҳаллада дуккакли ва доривор ўсимликлар, 23 та маҳаллада чорвачилик, 12 та маҳаллада паррандачилик, 4 та маҳаллада асаларичилик, 2 та маҳаллада қурилиш материаллари, 6 та маҳаллада туризм ва хизмат кўрсатиш соҳалар бўйича ўсиш нуқталари аниқланди.
Туманда жами 6 та, шундан 3 та мева-сабзавотчилик, 2 та картошкачилик ва 1 та ғаллачилик кластерлари фаолият юритиб келган бўлса, ҳозирги кунда қўшимча 2 та янги Агрокластер ташкил қилиниб, кластерлар сони 8 тага етди.
Тумандаги кластерлар ва фермер хўжаликлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, бунинг ҳисобига экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш чоралари кўриб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4704-сонли қарори асосида туманда ташкил этилган “Картофел кластери” МЧЖ ва “Камар ифори” МЧЖ картошкачилик кластерлари фаолиятини кескин яхшилаш, туманда картошкачиликни ривожлантириш борасида лойиҳалар кўриб чиқилмоқда.
2022 йил учун жами 1150 га ер майдонида картошка етиштириш ва жами 28520 тонна, шундан, 9800 тонна уруғлик, 18720 тонна товар картошка ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
“Картофел кластери” МЧЖ томонидан картошкачиликни ривожлантириш бўйича қиймати 16 млрд 491 млн. сўм бўлган лойиҳа таклифи ишлаб чиқилди. Бу лойиҳага кўра, 2022 йилда мазкур кластер корхонасига жами 690 гектар майдони билан картошка етиштирувчи 134 та фермер хўжаликлари бириктирилиб, 17112 тонна картошка ишлаб чиқарилиши назарда тутилмоқда. Шунингдек, 7,5 минг тонна сиғимга эга музлаткичли омбор (қиймати 5,5 млрд.сўм), 10,0 минг тонналик тозалаш омбори (қиймати 2,7 млрд.сўм) қурилиши, картошкани турга ажратиш ускунаси (колибровка) (қиймати 2,5 млрд.сўм) сотиб олиниши лозим бўлади.
Лойиҳани амалга ошириш ҳисобига кутиладиган даромад 68,5 млрд. сўмни ташкил қилади ва 500 та доимий ҳамда 1500 та мавсумий иш ўринларини яратилади. Юқоридаги лойиҳани амалга ошириш учун корхонанинг ўз маблағидан 7,8 млрд. сўм ва 8,7 млрд. сўм имтиёзли банк кредити ҳисобига амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
“Камар ифори” МЧЖ томонидан картошкачиликни ривожлантириш бўйича қиймати 14 млрд 294 млн. сўм бўлган лойиҳа таклифи ишлаб чиқилди.Бу лойиҳага кўра, 2022 йилда мазкур кластер корхонасига жами 460 гектар майдони билан картошка етиштирувчи 179 та фермер хўжаликлари бириктирилиб, 11408 тонна картошка ишлаб чиқарилиши назарда тутилмоқда.Шунингдек, 1000 тонна сиғимга эга музлаткичли омбор
(қиймати 2,5 млрд.сўм), 500 тонналик тозалаш омбори (қиймати
500,0 млн.сўм) қурилиши, картошкани турга ажратиш ускунаси (калибровка) (қиймати 300 млн.сўм) сотиб олиниши лозим бўлади.
Лойиҳани амалга ошириш ҳисобига кутиладиган даромад 45,6 млрд. сўмни ташкил қилади ва 200 та доимий ҳамда 1000 та мавсумий иш ўринларини яратилади. Юқоридаги лойиҳани амалга ошириш учун корхонанинг ўз маблағидан 5,2 млрд. сўм ва 5,8 млрд. сўм имтиёзли банк кредити ҳисобига амалга оширилиши мўлжалланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кишлок хужалиги ишлаб чикаришида дехкон хўжаликларининг улушини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори билан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида, туманда 2022-2025 йилларда захирага қайтарилган жами 1993 гектар ер майдонларини деҳкон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка стиштириш каби лойихаларни амалга ошириш учун фукароларга 0,10 гектардан
1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов оркали 10 йилга ижарага бериш кўзда тутилган.
Юқорида қайд этилган қарорлар ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг қарори қабул қилиниб, 2022 йилда захирадаги 797 гектар ер майдонини фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда деҳқон хўжаликлари ташкил қилишлари учун 1595 та лойиҳа электрон танловга қўйиш мўлжаллаб олинди.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида серҳосил ва юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, моддий-техника ресурсларни тизимли етказиб бериш орқали ички истеъмол ва экспорт учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш ва аҳолинининг даромадини ошириш мақсадида аҳоли томорқаларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманимизда жами 32 та маҳалла фуқаролари йиғинида 26 минг
12 нафар томорқа ер эгаларининг 5 328 га экин ер майдонлари мавжуд.
2021 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг 3088 гектарига баҳорги (эртаки) қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб 53 964 тонна махсулот етиштирилди. Шундан, 17 378 тонна сабзавот, 21 862 тонна картошка, 2 010 тонна дуккакли экинлар ҳосили етиштирилди.
Туманда жами 4 та “Томорқа хизмати” МЧЖ фаолият юритиб келган бўлса, ҳозирги кундан уларнинг сони 22 тага етди. “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига уруғлик, кўчат, асалари уяси, парранда ва мотокультиваторлар етказиб берилмоқда.
Вазирлар Махкамасининг 433-сонли қарорига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши хузуридаги жамғармасидан ажратилган 340,0 млн сўм имтиёзли кредит ҳисобидан туманга олиб келинган 1 та МТЗ-80 трактори, 1 та Лабо автомашинаси, 2 та мотокультиваторлар ахоли томорқаларига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ-459 қарорига мувоқиқ сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун қазилган вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ ҳаражатларини бир қисмини давлат томонидан қоплаш мақсадида Оқтош ҚФЙда 5 дона, Бахмал ҚФЙда 1 дона, Ойқор ҚФЙда 1 дона Нурафшон МФЙда 2 дона ва Ўсмат ШФЙда 3 дона, жами 12 дона қазилган катта хажмли қудуқ (30 та хонадонга) 1 млрд 418 млн.сўм. субсидия маблағлари ажратилди бунинг натижасида 360 та хонодоннинг 58 га томорқа ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланди.
Бундан ташқари жами 24 та, шундан 16 та кичик хажмли, 8 та катта хажмли тик артезиан қудуқлари талабгорларнинг ўз маблағлари хисобидан қазилиб 256 та хонодоннинг 39 гектар деҳқон хўжалиги ва томорқа ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланди.
Туманда сув таъминоти оғир худудларда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш орқали сув чиқариш эвазига, 2021 йил куз ва
2022 йил баҳор мавсумларида 16 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 12258 та аҳоли томорқаларида 290,0 гектар ер майдонларида янги боғ ва токзорлар барпо этилиши режалаштирилган.
Бугунги кунгача туманда жами 9 та, шундан Бахмал ҚФЙ худудида
1 та, Мўғол ҚФЙ худудида 2 та, Оқтош ҚФЙ худудида 1 та, Ўсмат ШФЙ худудида 2 та, Фидокор МФЙ худудида 1 та, Узунбулоқ ҚФЙ худудида 1 та, Гулбулоқ ҚФЙ ҳудудида 1 та енгил конструкцияли “дала дўконлари” ва кичик ҳажмли музлатгичлар фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 2 ноябр куни “Янги Ўзбекистон массиви”ни барпо этиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш юзасидан ўтказган видеоселектр йиғилишида берган топшириқлари ижроси юзасидан “Зарбдор 40 кун” тизими асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Яшил ҳудуд ташкил этиш бўйича туманда экологик вазиятни яхшилаш, хаво атмоферасидаги ифлосланиш даражасини йўқотиб, аҳоли саломатлигини доимий яхшилаш мақсадида тумандаги Қутлуғобод маҳалласи ҳудудида 5,0 гектар майдонга 4 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатларини экилиши таъминланди.
Туман бўйича 2021 йил куз ва 2022 йилнинг баҳор ойларида жами
1 млн. 315 минг туп, шундан 2021 йил кузида 493 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 517 минг туб дарахт кўчатлари ва қаламчалари экилиши ташкил этилди.
Кўчат экиш ишлари давом этмоқда ва бу борадаги ишларга туманимиз аҳолиси кўтаринки кайфиятда ёндашаётганликлари қувонарлидир.
Туманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 2021 йилда 69,4 млрд.сўмлик 32 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 313 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Шундан:
Саноат соҳасида умумий қиймати 14,8 млрд сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 179 та янги иш ўринлари;
Хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 25,4 млрд сўмлик 17 та лойиҳа амалга оширилиши 96 та янги иш ўринлари;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 29,2 млрд сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 38 та янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сонли қарорига асосан Бахмал туманида 2020-2022 йилларда «БМБ ОПЕРА ЗАФФЕРАНО» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 32,4 млн доллар (ўз маблағи 5,4 млн доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари 27 млн доллар) бўлган заъфарон етиштиришни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режамиз 10,0 млн долларни ташкил қилиб, бугунги кунда 18,7 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, режа 187,5 фоизга бажарилди.
2022-2026 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича умумий қиймати 3 трлн 851 млрд 780 млн сўмлик 296 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 5974 нафар янги иш ўринлари яратилишини белгилаб олдик.
Шундан:
Саноат соҳасида умумий қиймати 938 млрд 168 млн сўмлик 81 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1695 нафар янги иш ўринлари;
Хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 1 трлн 352 млрд 170 млн сўмлик 105 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1984 нафар янги иш ўринлари;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 1 трлн 561 млрд 442 млн сўмлик 110 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 2295 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Туманда 2022 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилиб, дастурга асосан умумий қиймати 326,6 млрд.сўмлик 31 та лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 575 нафар янги иш ўринларини яратилиши белгиланган.
Шундан:
Саноат соҳасида умумий қиймати 229,1 млрд сўмлик 3 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 190 нафар янги иш ўринлари;
Хизмат кўрсатиш соҳасида умумий қиймати 32,3 млрд сўмлик 22 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 161 нафар янги иш ўринлари;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 65,2 млрд сўмлик 6 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 224 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Экспорт прогноз кўрсаткичларини келгуси беш йилда ҳозирги 8,2 млн доллардан 14,6 млн долларга етказилишини таъминлаймиз. Бунда асосан экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказилиши билан бир қаторда қайта ишлаш саноати ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга асосий эътиборни қаратамиз.
Туманда импорт ўрнини босувчи маҳаллий саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун етарлича табиий хом-ашё маҳсулотлари мавжуд.
Жумладан; 4750 минг м/куб табиий қоплама тош(маҳаллий тилда оқтош,оҳактош) ва 4236 минг м/куб ғишт черепица хом-ашёси аниқланиб, давлат захира балансига олинган.
Ҳозирги кунда "Microcalcite" МЧЖ томонидан
умумий қиймати
20 млн доллар бўлган (15.5 млн доллар ҳорижий инвестиция) карбонат кальций хом-ашёсини ишлаб чиқариш бўйича амалий ишлар бошланган.
Лойиҳа ишга туширилиши натижасида жами 197,1 минг тонна
80,6 млрд сўмлик шундан 36,5 минг тонна пиширилган карбонат кальций, 14,6 минг тонна сўндирилган карбонат кальций ҳамда 146,0 минг тонна қурилиш маҳсулотлари учун тўлдирувчилар ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 50 фоизи яъни 3,5 млн доллари чет давлатларга экспорт қилинади ва 150 нафар янги иш ўринлари яратилади
Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида бюджетга 10,2 млрд сўм солиқ тўловлари амалга оширилади.
Туманда 13 га майдонда “Ўсмат ”кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, 6 та умумий қиймати 93,3 млрд сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Бахмал натурал жюс” МЧЖ томонидан 2020 йилда умумий қиймати 75 млрд сўм бўлган 30 минг тонна олмани қайта ишлаб, 4,5 минг тонна концентрат олиш қувватига эга бўлган қайта ишлаш корхонаси ишга туширилди ва 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.Жорий йилда 1,5 минг тонна олма концентрати олинди. Ҳозирда экспорт қилиш учун тайёрланмоқда.
Туманимизнинг Оқтош ҚФЙ ҳудудидан “Оқтош” кичик саноат зонаси ташкил этиш учун 5 га ер майдони ажратилди. Ҳозирги кунда ушбу саноат зонасида 1,5 км 917,8 млн сўмлик ичимлик ва оқова сув тармоғи,
2,1 км га 313,8 млн сўмлик газ тармоғи, 3,2 кмга 475,4 млн сўмлик электр тармоғи жами 1 млрд 707 млн сўмлик инфратузилмага маблағ ажратилган, ишлар бажарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил
2 ноябрдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Бахмал тумани Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғини Сарой массиви худудидан “Янги Ўзбекистон массиви” ташкил этиш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар биноси, ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма объектлари қурилиши учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Туманда ер майдонларини танлаш, ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссияси” томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган, ҳосилдорлиги паст бўлган, балл бонитети 34 балдан иборат, қишлоқ хўжалиги харитасининг 144-контурида жойлашган 12,5 гектар лалми ҳамда балл бонитети
36 баллдан иборат бўлган, қишлоқ хўжалигининг 196-контурида жойлашган 8,2 гектар лалми, жами 20,7 гектар лалми ер майдонлари кўриб чиқиб танланди.
Туманда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини амалга ошириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2021 йил дастурга асосан Бахмал туманида 30 та шаҳарча, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 104,5 млрд сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.
Шундан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 2 та (Барлос ва Фидокор) фуқаролар йиғини танлаб олинди.
Танлаб олинган маҳаллаларда “Темир дафтар” га 5 та оила, “Аёллар дафтари” га 52 нафар аёллар ва “Ёшлар дафтари”га 56 нафар ёшлар киритилган.
Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, туман бўйича 4 та оғир маҳалла аниқланди.
Туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар) нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича ишлар амалга оширилди.
Юқоридагиларга асосан, туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва худудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ички йўлларни яхшилаш (18,6 млрд сўм) доирасида 21 та қишлоқларда жами 98,4 км йўллар таъмирланди, жумладан 18,8 км йўлда асфальтбетон қилинди, 79,6 км тупроқ йўлга шағал ётқизилди, натижада тумандаги 22,3 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланди.
Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш (2,9 млрд сўм) бўйича 3 та қишлоқларда жами 10,5 км тармоқ ҳамда 2 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинди. Натижада 18,6 минг нафар аҳолининг (3,2 мингта оила) ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
Электр таъминотини яхшилаш (17,8 млрд сўм) бўйича жами
167,2 км электр тармоқлари тортилди ва алмаштирилди 60 та трансформатор ўрнатилди ва алмаштирилди, 3390 та таянч ускуналари ҳолати яхшиланди. Натижада 18 та қишлоқ аҳолисига (100 минг нафар) электр энергияси барқарор етказиб берилишига эришилди.
Газ таъминотини яхшилаш (0,65 млрд сўм) бўйича жами аҳолига 200 та газ баллони етказиб берилди. Натижада 2 та қишлоқ аҳолисининг (200 нафар) газ таъминоти яхшиланди.
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш (685 млн сўм) доирасида жами 4,5 км алоқа тармоғи ва 2 та базавий станция қурилди ва таъмирланди. Натижада, 2 та қишлоқ аҳолиси (13,8 минг нафар) сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинди.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (16,2 млрд сўм) доирасида 5 та қишлоқда 2 та боғча, 5 та мактаб ва 2 та тиббиёт муассасаси қурилди ва таъмирланди. Натижада 32,9 минг нафар аҳолига таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ошди.
Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш (210 млн сўм) бўйича 1 та маҳалла биноси таъмирланди.
Туман марказлари ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш (6,3 млрд сўм) доирасида 3,8 км йўллар 2,2 км пиёдалар йўлакчаси ва 3,3 км ирригация тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш (800 млн сўм) бўйича 2 та қишлоқ ва маҳаллада жами 4 та спорт майдончаси (“ворк-аут”) 2,0 км велосипед йўлаклари ташкил этилди. Натижада 13,8 минг нафар аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилди.
Уй-жой фондини ривожлантириш (568 млн сўм) бўйича 2 та қишлоқда жами 36 та якка тартибдаги уй-жой таъмирланди. Натижада 180 нафар аҳолининг уй-жой шароити яхшиланди.
Ҳудуддаги 3 та “Туризм қишлоғи” (Мўғол, Қутлуғобод, Темирқадам қишлоқларида) инфратузилмасини ривожлантириш (6,3 млрд сўм) доирасида 8,6 км йўллар таъмирланди.
Савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини яхшилаш (12,0 млн сўм) доирасида 14 та савдо мажмуаси, 5 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ва 1 та бошқа объект барпо этилди ва таъмирланди. Натижада, янги иш ўринлари ҳисобига 732 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, жорий йилда ҳудудда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолига 24,5 млрд.сўм кредитлар ажратилди ва 275 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолияти ташкил этилди.
Ҳудуддаги 2 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш (5,8 млрд сўм) доирасида 1,0 км йўл, 3,0 км ичимлик суви ва оқова сув 26 км табиий газ ва 4 км электр тармоғи тортилди. Натижада, умумий қиймати 32,1 млрд сўмлик 10 та лойиҳа амалга оширилиб 91 та янги иш ўрни ташкил этилмоқда.
Жорий йил 1 декабрга қадар 96,8 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Бунда, уларни молиялаштиришга:
а) республика бюджетидан – 64,4 млрд сўм (85 фоиз);
б) маҳаллий бюджетдан –4,4 млрд сўм (5,8 фоиз);
в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 5,7 млрд сўм (7,5 фоиз);
г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 1,08 млрд сўм (4,3 фоиз) йўналтирилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида танлаб олинган қишлоқларда “Темир дафтар”га киритилган 5 та оиладан 5 таси, “Аёллар дафтари”даги 52 нафар аёлдан 32 нафари, “Ёшлар дафтари”даги
56 нафар ёшлардан 38 нафари доимий даромад манбалари билан таъминланади ва ушбу дафтарлардан чиқарилади.
Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги истиқомат қилаётган 13,8 минг нафар аҳолининг барчаси бўйича тиббий хариталар тўлиқ шакллантирилди.
Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгашининг котибияти 2020 йил
30 декабрда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда кунда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудир ва 2 нафари бош мутахассиси фаолият юритиб келмоқда.
2021 йилнинг 19 январь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг 83/20-6 сонли қарори билан Кенгаш ва доимий комиссияларнинг 2021 йил учун иш режасини тасдиқланган.
Иш режа асосида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратиш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиб бериш, инфратузулмани ривожлантириш бўйича дастурлари тасдиқланган ва сессияларда мухокама қилиниб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимиини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118 сон Фармонининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят Бахмал туман бўлими бошлиғининг хисоботи, тумандаги Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суд раисларининг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш фаолияти юзасидан, Бахмал туман адлия бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширган ишлари бўйича таҳлилий натижаси юзасидан, ҳотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, Халқ қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича киритган ахбороти юзасидан масъул туман ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитган.
Туманда ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботлари мухокама қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман шатаби томонидан шакллантирилган 2-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатини ва йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисида, долзарб масалалар киритилиб белгиланган муддатларда доимий комиссиялар ва Кенгаш сессияларида муҳокамага киритилиб маъсул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб борилмоқда.
Шунингдек 2021 йил давомида Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгашининг 18 марта сессиялари ўтказилиб, уларда 260 та қарорлари қабул қилинган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида маҳаллий ижро ва вакиллик органлари мутахассислари учун жорий йилнинг 23-27 август кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Маҳаллий бошқарув масалаларига бағишланган Бахмал тумани Пилот туман сифатида олинган “Ёзги мактаб ўқув семинари”да фаол иштирок этдилар.
Депутатларимиз жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратишлари лозим.
Бахмал туманида 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб,
25699 та хонадонда 160157 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда ўзини-ўзи бошқариш органлари муҳим ахамиятга эга тузилма ҳисобланади. Аҳоли ва давлат органлари ўртасида кўприк вазифасини бажариб келмоқда.
Жорий йилда фуқаролар йиғинларини ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди:
Ҳусусан:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 4 мартдаги қарорига асосан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, миллий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида аҳоли сони жихатдан кўп бўлган “Ўсмат” шаҳарча ҳамда “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғинларини бўлиш йўли билан янги 2 та “Истиқлол” ва “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.
Фуқаролар йиғинлари моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тасдиқланган дастурга мувофиқ ўз биносига эга бўлмаган 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббускор ҳомийлар ва маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан замонавий бинолар билан таъминланди. Ушбу қурилиш ишларига 1,2 млн. сўм маблағ сарфланган. Бундан ташқари 2 та “Нурафшон” ва “Барлос” маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди
(425,0 млн. сўм). Шунингдек, 11 та маҳалла фуқаролар йиғинлари капитал таъмирдан чиқарилди. Таъмирлаш ишларига 575 млн. сўм сарфланган. Шунингдек, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жиззах вилоят бошқармаси томонидан 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 63 млн. сўмлик мебел жихозлари ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларига 14 млн. сўмлик компьютер жамланмаси берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 485-сонли Қарорига асосан тумандаги мавжуд 32 та фуқаролар йиғинлари 2021 йил 1 ярим йиллик фаолияти “намунали”, “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” таифалар бўйича рейтинг тизими асосида баҳоланди.
Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра тумандаги маҳаллаларнинг 8 та “намунали”, 13 таси “яхши” ва 11 таси “қониқарли” деб топилиб, “қониқарсиз” маҳалла фуқаролар йиғинлари аниқланмади. 11 та “қониқарли” деб топилган фуқаролар йиғинларининг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди.
“Саҳоват ва кўмак” жамғармаси хисобидан кам таъминланган эҳтиёжманд, уй-жойи таъмирга мухтож 52 та оилаларга жами 185,0 млн сўмлик қурилиш материаллари, 168 нафар кам таъминланган фуқароларга 171,0 млн сўмлик моддий ёрдам пул маблағлари ҳамда 2 нафар даволанишга муҳтож, кам таъминланган фуқароларга чет элда операция қилдириш учун 40,0 млн сўм пул маблағлари ажратилган. 4 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш учун Оқтош ҚФЙ Мирзаэсаги аҳоли манзилидан 4 та уй- жой қурилиши амалга оширилмоқда.Бундан ташқари 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга 16 та ногиронлик аравачаси, 15 та эшитиш мосламаси, 1 та хасса ва
2 та қўлтиқ таёқ берилган.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кекса авлод вакилларига хурмат ва эхтиром кўрсатиш, миллий қадриятларимизни юксалтиришга бағишланган “Уч авлод учрашуви” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Бундан ташқари 9 ноябрь куни 50 нафар Нуронийларни Тошкент шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат уюштирилди.
Маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари шакллантирилиб, манзилли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 8 январдаги "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш буйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 2-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги "Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарорларига асосан “Aёллар дафтари”га 9 тоифалар бўйича жами 2556 нафар хотин-қизлар рўйхати шакллантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида
2021 йил 26 февраль куни “Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда давлат органларининг маъсулиятни ошириш, берилган масалаларнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан бирга ишлар амалга оширилди.
Жорий йил 10 декабрь холатига 11 ой давомида 2556 нафар хотин-қизлардан 2556 нафари 100 % га ёрдам кўрсатилди (1-сектор 672 нафардан
672 нафарига 100 %, 2-сектор 583 нафардан 583 нафарига 100 %, 3-сектор
696 нафардан 696 нафарига 100 %, 4-сектор 605 нафардан 605 нафарига 100%) ва белгиланган тартибда йиғма жилдлар шакллантирилди.
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишда “Аёллар дафтари” жамғармасидан 820 млн сўм миқдорида маблағи ажратилиб уларнинг муаммолари ҳал этилди.
“Aёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 36 нафари Хоразм вилоятига
3 кунлик, Самарқанд шаҳарларига 30 нафар хотин-қизлар зиёратларга бориб келишди.
Шунингдек, туман махаллий бюджетидан 30 млн сўм маблағ ажратилиб,
11-12 декабрь кунлари 50 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг Бухоро шаҳрига саёхати уюштирди.
Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир.
Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга оид тадбиркорлик ташаббусларини, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратамиз.
Мухтарам Юртбошимиз айтганларидек, “Биз янги иш ўринларини яратадиган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, таъбир жоиз бўлса, уларни елкамизда кўтаришимиз керак.”
Шунга асосан, жорий йилда давлат дастурлари доирасида ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўрини яратишни таъминлаш бўйича бор куч ғайратимизни сафарбар этамиз.
Шу ўринда, Мухтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек: ҳар бир тармоқ, соҳа ва туманда яратилган тадбиркорлик субъектлари ва янги иш ўринлари, ана шу тузилмалар раҳбарлари фаолиятини баҳолашда энг асосий мезон бўлади.
Мана шу муҳим вазифаларнинг барчаси туманимизнинг барча депутатлари, ташкилот корхона ва идоралари раҳбарларининг ҳамда ҳар бир раҳбар ҳодимларнинг кундалик фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишлари бўлиши даркор.
Юқоридаги ишларни сидқидилдан, виждонан садоқат билан тизимли ташкил этиб, ҳурматли Президентимизнинг белгилаб берган топшириқларини ижросини тўлиқ бажарилишига кафолат бераман.
Эътиборларингиз учун рахмат!