- Пенсия тайинлаш масалаларини кўриб чиқиш учун пенсия жамғармаси бўлимида пенсия тайинлаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади. Комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
- Комиссия бошқа зарур ҳужжатлар билан биргаликда пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза тушгандан кейин ўн кун муддатда тегишли қарор қабул қилади (пенсия тайинлаш тўғрисида, пенсия тайинлашни рад этиш ҳақида, тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлигини текшириш тўғрисида ва шу кабилар).
- Агар пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ариза берувчи пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишда назарда тутилган зарур ҳужжатларни тақдим этмаса ёки тақдим этилган ҳужжатлар уларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги юзасидан қўшимча текширишни талаб қилса, комиссия томонидан ҳужжатларни текшириш тугагунига қадар аризачи тақдим этган ҳужжатларга асосан қонунчиликда белгиланган миқдорда пенсия тайинланади ҳамда текшириш якунига мувофиқ қўшимча ҳужжатлар асосида пенсияси қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Агар ариза берувчи текшириш якунига қадар пенсия тайинлашга рози бўлмаса, комиссия ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тамом бўлгандан кейин пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
- Пенсия иши комиссия томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кун мобайнида расмийлаштирилиши керак.
Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби, шунингдек пенсия ҳужжатлари шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
- Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай ташкилот ёки ариза берувчига рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда барча тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг (ота-онанинг, қонуний вакилнинг) қўлига қайтариши шарт.
- Комиссиянинг қарори юзасидан ариза берувчи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимининг бевосита юқори органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.
Ғофуров Зайниддин Абдумунинович.
Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия, нафақа
ва бошқа тўловларни тайинлаш ва
тўлаш шўъба мутахасиси
скачать dle 12.0