2017 йилнинг 31 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3165-сонли қарори. 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш хамда мамлакатнинг статистика салохиятини ошириш юзасидан қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4273-сонли қарори тасдиқланди.
Давлат статистикасининг мақсади ижтимоий иқтисодий ходисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил этиш, статистик ахборотларни такомиллаштириш, иқтисодий тахлилларни янада чуқурлаштириш ҳамда жахон андозаларига мос халқаро стандартлар асосида фаолият олиб боришдан иборатдир. Бинобарин бу соҳа ривожига юртимизда алохида эътибор қаратилиб, унинг қонунчилик асослари такомиллашиб келинмоқда. Бу қарорлар келажакда статистика сохасини ривожлантиришни хамда жахон андозаларига мос келишини таъминлайди. Ушбу қарорни бажаришда туман статистика бўлими ходимлари хам ишларни амалга ошириб келмоқдалар. 2021–йил январь-сентябрь ойларида туманимиз кўрсатгичлари сархисоб қилинди. Унга кўра 2020 йилнинг январь-сентябрь ойига нисбатан саноат махсулотлари 72,0 млрд сўм 110,2 фоиз, истеъмол товарлари 71,2 млрд сўм 101,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги махсулотлари 2263,0 млрд сўм 101,3 фоиз, асосий капиталга инвестициялар 250,3 млрд сўм 109,6 фоиз, қурилиш ишлари 69,9 млрд сўм 100,1 фоиз, чакана товар айланмаси 1311,1 млрд сўм 119,5 фоиз, жами хизматлар 284,1 млрд сўм 118,6 фоизга бажарилди.
Туман статистика бўлими