Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
Ёш |
Иш стажи |
23 ёшга қадар |
2 |
23 ёшдан 26 ёшга қадар |
3 |
26 ёшдан 31 ёшга қадар |
5 |
31 ёшдан 36 ёшга қадар |
7 |
36 ёшдан 41 ёшга қадар |
9 |
41 ёшдан 46 ёшга қадар |
11 |
46 ёшдан 51 ёшга қадар |
14 |
51 ёшдан 56 ёшга қадар |
17 |
56 ёш ва ундан ошганда |
20 |
20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия, нафақалар ва бошқа тўловлар
тайинлаш (қайта ҳисоблаш)ва тўловларинини ташкил
қилиш шўбаси катта мутахассиси
У.Норқулов