Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Барлос ҚФЙ ва Фидокор МФЙларда «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастури доирасида бажарилган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур иштирокчилари Барлос ҚФЙда 32-, 56-умумтаълим мактабларида олиб борилган қурилиш ишлари билан батафсил таништирилди. Шундан сўнг, Барлос ҚФЙнинг янги қуриб битказилган маъмуриий биносида яратилган шароитларни кўздан кечиришди.
Прес-тур давомида Фидокор МФЙда йўлларни таъмирлаш, 35-умумтаълим мактабида олиб борилган таъмирлаш ишлари билан танишди.
“Обод қишлоқ” дастурига тумандаги Барлос ҚФЙ ва Фидокор МФЙ ҳудудлари киритилган бўлиб, Барлос ҚФЙ ҳудудига жами 12, 189 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Шундан:
Республика бюджети маблағлари 3,489 млрд сўм
Махаллий бюждет маблағлари 2.749 млрд сўм
Тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 3,071 млрд сўм
Банк кредитлари ҳисобидан 80 млн сўм
Тадбиркорлар, аҳоли ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 520 млн сўм
Қўшимча дастур асосидаги маблағлар ҳисобидан 2.280 млрд сўм маблағлар ажратилиш белгиланган.
Ичимлик сувини яхшилаш мақсадида Барлос ҚФЙ ҳудудида умумий суммаси 1,835 млрд сўм бўлган, 1 дона артизан қудуғи ҳамда 10 км ичимлик суви тармоғи қурилиш ишлари олиб берилиши белгиланган. Ҳозирги кунда “Касандра Бахмал” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якунига етказилиб фойдалаишга топширилган.
Ҳудуддаги мавжуд ички йўлларни таъмирлаш учун умумий қиймати 3,838 млрд сўмлик жами 21.0 км шу жумладан 2.0 км асфальт қопламали йўл ва 19.0 км шағал қопламали йўлга айлантириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекэнерго маблағлари ҳисобидан паст ва ўрта кучланишли электр тармоқларини яхшилаш ва модернизация қилиш мақсадида ҳудудда умумий қиймати 2,378 млрд сўмлик 20.7 км электр тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари ва 5 та трнасформаторлар ўрнатиш ва уларни алмаштириш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда 2 трансформатор ва 4,2 км электр тармоғи қурилиш ишлари якунига етказилган.
Аҳолини газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 38,4 млн сўмлик 120 дона суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди.
ҚФЙ ҳудудида алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 50 млн сўмлик 2,0 км алоқа тармоқлари қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширилди.
ҚФЙ ҳудудидаги 31-мактаб (546,0 млн), 32-мактаб (973,0 млн), 56-мактаб (1400,0 млн), Турон ҚОП (70,0 млн) ва Барлос ҚФЙ (210,0 млн) биноларини таъмирлаш ва қуриш ишлари учун жами 3.129 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда пудрат корхоналари томонидан қурилиш ишлари якунига етказилиф фойдаланишга қабул қилиш хужжатлари тайёрланмоқда..
Ҳудудда 2 та спорт майдончалари ташкил этиш учун ташаббускор ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 250,0 млн сўмга қурилиш ишлари олиб борилди ва фойдаланишга топширилди.
ҚФЙ ҳудудида умумий қиймати 100 млн сўмлик 500 метр пиёдалар йўлакчаси барпо этиш режалаштирилган. Туман йўллардан фойдаланиш корхонаси пудратчи этиб белгиланган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
20 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва тиклаш учун тадбиркорлар ва ахоли маблағлари ҳисобидан 345,5 млн сўмлик қурилиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Аҳоли маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати