“Ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларнинг муносиб иш топишига кўмаклашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.
Шунингдек, 6-сон мусиқа ва санъат мактаби биносида ишсиз ахолини шунингдек, ёшларни ҳамда аёлларни ишга жойлаштириш ва касбга йўналтириш бўйича “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ўтказилди.
Бўлиб ўтган ярмаркада 45 та тумандаги ташкилот, корхона, таълим муассасалари ва бошқа тегишли мутасадди идоралар ўзларининг 112 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 6-сон мусиқа ва санъат мактаби биносида туман ташкилотларида мавжуд бўш иш ўринлар ва ҳақ тўланадиган жамоат ишлари бўйича маълумотлар жамланган махсус кўргазмали баннер жойлаштирилди.
Ўтказилган ярмаркага 52 нафар ишсиз хамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар жалб қилинган бўлиб, улардан 18 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган. 10 нафар фуқаролар ишга жойлашган.
Иш билан таъминлаш имкони бўлмаган 24 нафар ишсиз хамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. Ярмаркага қатнашган 18 нафар фуқароларга ишга жойлашиш, касбга қайта тайёрлаш хамда меҳнат муносабатлари бўйича маслахатлар берилди.
Тадбир сўнгида тадбиркорлик курсларини тамомлаган хотин-қизларга сертификатлар топширилди.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати