Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сон Фармонига асосан.
Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилди.
Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;
Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;
Пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланланиши йўлга кўйилди; Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгилаб қўйилди;
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.
2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган ҳамда болаликдан ногирон шахсларнинг нафақа миқдорлари таркибига нон ва ун учун компенсация тўловларини киритган ҳолда ошириш бўйича |
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
сўмда |
|||||
№ |
Нафақа тури |
Амалдаги нафақа миқдори |
Таклиф |
Фарқи |
||||||||||
Жами |
шундан |
Жами |
шундан |
|||||||||||
Нафақа |
Устама* |
Нон компенсация** |
Нафақа |
Устама* |
||||||||||
1 |
Ёшга доир нафақа |
365 030 |
315 030 |
|
50 000 |
400 000 |
400 000 |
|
34 970 |
|||||
2 |
1-гуруҳ ногиронлик* |
430 648 |
315 030 |
65 618 |
50 000 |
465 618 |
400 000 |
65 618 |
34 970 |
|||||
3 |
2-гуруҳ ногиронлик |
365 030 |
315 030 |
|
50 000 |
400 000 |
400 000 |
|
34 970 |
|||||
4 |
16 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси |
563 350 |
513 350 |
|
50 000 |
565 000 |
565 000 |
|
1 650 |
|||||
5 |
18 ёшгача ОИТСга (СПИД) чалинган шахсга нафақаси |
563 350 |
513 350 |
|
50 000 |
565 000 |
565 000 |
|
1 650 |
|||||
6 |
16 ёшдан катта I-гуруҳ болаликдан ногиронлик нафақаси* |
628 968 |
513 350 |
65 618 |
50 000 |
630 618 |
565 000 |
65 618 |
1 650 |
|||||
7 |
16 ёшдан катта II-гуруҳ болаликдан ногиронлик нафақаси |
563 350 |
513 350 |
|
50 000 |
565 000 |
565 000 |
|
1 650 |
|||||
2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдорларини таркибига нон ва ун учун компенсация тўловларини киритган ҳолда ошириш бўйича |
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
сўмда |
|
№ |
Оила аъзоси сони |
Эски миқдори |
Таклиф |
Фарқи |
|||||
Жами тўлов |
шундан |
Жами нафақа |
шундан |
||||||
Нафақа |
Нон ва ун учун компенсация* |
Бир нафар боласи учун нафақа |
хар бир кейинги бола учун |
||||||
1. |
1 та болалик оила |
306 675 |
256 675 |
50 000 |
400 000 |
400 000 |
|
93 325 |
|
2. |
2 та болалик оила |
485 013 |
385 013 |
100 000 |
550 000 |
400 000 |
150 000 |
64 988 |
|
3. |
3 та болалик оила |
663 350 |
513 350 |
150 000 |
700 000 |
400 000 |
300 000 |
36 650 |
|
4. |
4 та болалик оила |
713 350 |
513 350 |
200 000 |
850 000 |
400 000 |
450 000 |
136 650 |
|
5. |
5 та болалик оила |
763 350 |
513 350 |
250 000 |
1 000 000 |
400 000 |
600 000 |
236 650 |
|
6. |
6 та болалик оила |
813 350 |
513 350 |
300 000 |
1 150 000 |
400 000 |
750 000 |
336 650 |
|
7. |
7 та болалик оила |
863 350 |
513 350 |
350 000 |
1 300 000 |
400 000 |
900 000 |
436 650 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
* ун ва нон компенсацияси 2021 йил 1 юлдан бекор қилинади |
|
|||||||
Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия,нафака ва
бошка тўловларни тайинлаш ва тўлаш
шўъбаси шўъба мудири
Аббос Эшкуватов.