Ўтказилган ҳашар давомида ҳудудларда ободонлаштириш,тартибга келтириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш каби қатор ишлар амалга оширилди.
Ушбу тадбирларни ташкил этишда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, муассаса, корхона ва ташкилот, ҳарбий қисмларнинг ходимлари, шунингдек, барча маҳаллаларнинг аҳолиси иштирок этдилар.
Ҳашарда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, тадбирларда техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилди.
Ҳашар жараёнлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилди.
Жойларда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари давомида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:
- Ҳашарда жами 64 835 нафар фуқаролар иштироки таъминланди,
уларнинг 42 784 нафарини ёшлар ташкил этди.
- Ободонлаштирилган майдонлар (Га) - 95,0
- Чиқариб ташланган чиқиндилар (тн) - 68,0
- Тозаланган ариқ ва лотоклар (км) - 21,0
- Ободонлаштирилган қабристонлар сони - 78
- Ободонлаштирилган зиёратгоҳлар сони - 7
- Шакл берилган ва оқланган дарахтлар сони - 44 290
- Жалб этилган техника воситалари сони - 28
- Ҳашар куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича 7 та оилаларнинг 237 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 9 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 9 нафар ногиронлиги бўлган шаҳслар ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Мазкур хайрия тадбирларига 4 780 млн сўмга яқин, шундан 300 минг сўм маблағ “Маҳалла” фонди ҳисобидан сарфланди.
- Жумладан, Бахмал туманида яшовчи кам таъминланган, бокувчисини йўқотган оилардан “Боғишамол” маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила Суюнов Нурбек, “Нушкент” махалласида яшовчи Тохиров Омон, “Октош” махалласида яшовчи Зухурова Дилфуза, “Истиқилол” махалласида яшовчи Қаюмова Юлдуз, “Барлос” махалласида яшовчи Исломова Зайнаб, “Сангзор” махалласида яшочи Кодирова Ойзода, “Оқтош” махалласида яшовчи Седалова Дилафрузларнинг уйи-жойлари ҳомийлар томонидан
таъмирлаб берилди.
- Бахмал туманидаги “Нушкент ” махалласида яшовчи Ю.Кушаковага 200 минг сўм моддий ёрдам, “Фидокор” махалласида яшовчи М.Хидировага 200 минг сўм моддий ёрдам, “Навбахор” махалласида яшовчи Туронова Ёркинойга 200 минг сўм моддиё ёрдам, “Кутлугобод” махалласида яшовчи Хилолага 200 минг сўмлик моддий ёрдам берилди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида шунингдек, кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Махалла хайрия жамоат фонди
Бахмал туман бўлинмаси
скачать dle 12.0