"Бахмал тумани, "Новқа" МФЙ Кўрбулоқ қишлоғи бўйича қўлбола усулда қурилган тармоқ ўрнига янги 0,4 кВли ҳаво тармоғини қуриш учун 45 дона темир-бетон таянч ҳамда 2000 метр замонавий СИП русумли изоляцион кабеллар жамланмоқда.
Темир-бетон таянчларни ўрнатиш ва кабелларни тортиш ишлари жорий йилнинг август-сентябрь ойларида амалга оширилади.
Мурожаатлар қандай бўлмасин муаммолигича қолиб кетмаслиги, ўз вақтида ечим топилиб ҳал бўлиши кераклиги, бу эса халқимиз фаровонлигининг асосини ташкил қилишини ҳар биримиз чуқур англаб етмоқдамиз", — дейилади "Жиззах ҲЭТК" АЖ томонидан билдирилган муносабатда.