Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.
.Электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари ҳар ойнинг 4-санасига қадар «Ягона реестр» АТ орқали АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
Ушбу бандда кўрсатилган муддатнинг охирги куни байрам ва дам олиш кунларига тўғри келадиган бўлса, электрон тўлов рўйхат (ведомост)лари кейинги 2 иш куни мобайнида АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши мумкин.
Тўловнинг ўтган ойида олинмаган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам суммаси тўловнинг жорий ойи тўлов рўйхатларига киритилади ҳамда тайинланган, бироқ ўз вақтида олинмай қолган тўловлар ўтган даврларда ҳисобланган миқдорларда бутун давр учун, бироқ болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиш муддати тугаганидан кейин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда бир йўла тўланади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш:
а) қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;
ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзоси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;
«Ягона реестр» АТдаги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмаганлиги сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинланганлиги аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;
А.Эшқувватов
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бахмал туман бўлими мутахасисси