Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Бахмал туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

11 май 2022 йил
465
0

Жорий йилнинг 16 май куни қуйидаги:

- “Ўсмат” шахарча фуқаролар йиғинида соат 10-00 да “Наврўза” тўйхонаси биносида.

- “Оқтош” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Бахмал 1 сон касб-хунар мактаби биносида.

- “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да “Орзу” тўйхонаси биносида.

- “Қутлуғобод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да “Фарзона” тўйхонаси биносида.

- “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика касб-хунар коллежи биносида.

- “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 64-умумтаълим мактаби биносида.

- “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 57-умумтаълим мактаби биносида.

- “Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да “Рустамбек” тўйхонаси биносида.

“Ўсмат” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Примқулов Ботир  Сайфиевичнинг таржимаи ҳоли

Примқулов Ботир Сайфиевич 1969 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги қурувчи, мухандис.

Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1992 йилда Бахмал тумани Архитектура ва қурилиш бўлими мутахассиси лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. Кадастр тизимида 8 йилдан ортиқ турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.

Ҳозирги кунда вақтинча ишсиз. “Ўсмат” шахарча фуқаролар йиғинида 53 йилдан буён доимий яшайди.

  

Гойибназаров Абиркул Неъматовичнинг таржимаи ҳоли

Гойибназаров Абиркул Неъматович 1964 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги ўқитувчи.

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1985 йилда Бахмал тумани
1-умумтаълим мактаб ўқитувчиси лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2011-2016 йилларда Ўсмат шахарча фуқаролар йиғини раиси лавозимида ишлаган.

Ҳозирги кунда Бахмал туман 1-умумтаълим мактаб ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. “Ўсмат” шахарча фуқаролар йиғинида 58 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Оқтош” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Седалов Ўразали Суяровичнинг таржимаи ҳоли

Седалов Ўразали Суярович 1969 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги рус тили.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1997 йилда Бахмал тумани
5-умумтаълим мактаб ўқитувчиси лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 2017-2022 йилларда Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғинида ўринбосар лавозимида ишлаган.

Ҳозирги кунда Бахмал туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказида жамоатчи инспектор лавозимида ишлаб келмоқда. “Оқтош” қишлоқ фуқаролар йиғинида 53 йилдан буён доимий яшайди.

 

Бекжонов Сидик Нарзуллаевичнинг таржимаи ҳоли

Бекжонов Сидик Нарзуллаевич 1965 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти - олий, мутахассислиги рус тили.

1970 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1988 йил Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган, мутахассислиги Ер тузувчи-инжинер. Бахмал тумани Ўрай қишлоғида 52 йилдан буён доимий яшайди.

 

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Холиқова Малоҳат Нажмиддиновнанинг таржимаи ҳоли  

Холиқова Малоҳат Нажмиддиновна - 1969 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1994 й. Тошкент давлат университети ни тамомлаган, мутахассислиги биология фан ўқитувчиси. Бахмал тумани Жарбулоқ Уяс қишлоғида 53 йилдан буён яшайди.

 

Хабибуллаев Баходир Неъматуллаевичнинг таржимаи ҳоли

 

Хабибуллаев Баходир Неъматуллаевич - 1976 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги ўқитувчи. Бахмал тумани Дўстлик маҳалласида
46 йилдан буён яшайди.

  

“Қутлуғобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Абдувалиев Олимжон Пўлатовичнинг таржимаи ҳоли

Абдувалиев Олимжон Пўлатович - 1970 йил Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1997 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Бахмал тумани Калтатой қишлоғида 52 йилдан буён яшайди.

 

Мусаев Хосилмурод  Нарзуллаевичнинг таржимаи ҳоли

Мусаев Хосилмурод  Нарзуллаевич - 1976 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2008 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги мехнат таълими фани ўқитувчи. Бахмал тумани Йўлдошбой қишлоғида 46 йилдан буён яшайди.

 

Пирназарова Мастура Лапасовнанинг таржимаи ҳали

Пирназарова Мастура Лапасовна - 1977 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1999 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги ўқитувчи. Бахмал тумани Калтатой қишлоғида 45 йилдан буён яшайди.

 

 

 

“Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Абдурасулов Алмамат Рахматуллаевичнинг таржимаи ҳоли

Абдурасулов Алмамат Рахматуллаевич - 1970 йил Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Тугалланмаган олий, Тожикистон  педагогика институти 2-курс талабаси, мутахассислиги Тарих ва ҳуқуқ. Бахмал тумани Янгихаёт қишлоғида 52 йилдан буён яшайди.

 

Абдуллаев Алишер Хасановичнинг таржимаи ҳоли

Абдуллаев Алишер Хасанович - 1969 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Балашов педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси. Бахмал тумани Янгихаёт қишлоғида 53 йилдан буён яшайди.

“Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Анорбоев Фарход Қувондиқовичнинг таржимаи ҳоли

Анорбоев Фарход Қувондиқович - 1978 йил Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2010 й. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги ўқитувчи. Бахмал тумани Мўғол қишлоғида
44 йилдан буён яшайди.

 

Илашева Дилфуза Азимжоновнанинг таржимаи ҳоли

Илашева Дилфуза Азимжоновна - 1967 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йил Тошкент республика рус тили ва адабиёти олийгоҳини тамомлаган, мутахассислиги рус тили ўқитувчиси. Бахмал тумани Боғишамол қишлоғида 55 йилдан буён яшайди.

“Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Қаршибоева Нилуфар Улуғмуродовнанинг таржимаи ҳоли

Қаршибоева Нилуфар Улуғмуродовна - 1979 йил Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2000 йил, Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги Мусиқа фани ўқитувчиси. Бахмал тумани Истиқлол қишлоғида 43 йилдан буён яшайди.

Тоштемиров Абдусамад Эшбоевичнинг таржимаи ҳоли

Тоштемиров Абдусамад Эшбоевич - 1983 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йил Гулистон Давлат Университетини тамомлаган, мутахассислиги Иқтисодиёт. Бахмал тумани Истиқлол қишлоғида
39 йилдан буён яшайди.

“Фидокор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Саъдуллаев Шерзод Файзуллаевичнинг таржимаи ҳоли

Саъдуллаев Шерзод Файзуллаевич - 1981 йил Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2006 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги меҳнат таълими фани ўқитувчиси. Бахмал тумани Аламли қишлоғида 41 йилдан буён яшайди.

 

Гулмурадов Эгамназар Абдуахатовичнинг таржимаи ҳоли

Гулмурадов Эгамназар Абдуахатович - 1987 йилда Бахмал туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1913 йил Жиззах давлат политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги енгил саноат махсулотлар технологияси. Бахмал тумани Аламли қишлоғида 35 йилдан буён яшайди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив