Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи

Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи

16 ноябрь 2021 йил
456
0

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан солиқ идораларининг назорат функциясини сервис хизматларини кўрсатувчи идора функцияларига алмаштириш вазифаси қўйилган эди. Натижада ўтган йиллар мобайнида солиқ идоралари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак кўрсатиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда давлат солиқ идоралари тизимида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбалари ташкил этилди. Фаолиятини тўхтатган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш,тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш, жойларда солиқ хизматларини кўрсатиш янги ташкилий тузилманинг асосий вазифаларидандир. Бу эса айниқса, энди иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатишда жуда самарали бўлмоқда.

Жумладан, йил бошидан буён  вилоятимиз бўйича  буён фаолиятини тўхтатган 267 та корхонанинг муаммолари ва сабаблари ўрганилди. Уларнинг 29 тасига қайта иш бошлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар аниқланиб, яқиндан кўмак кўрсатилмоқда.

Фаолиятини кенгайтиришда кўмакка муҳтож деб топилган 94 та тадбиркорлик субъектининг муаммолари ўрганилганда, дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмак кўрсатиш бўйича 94  та, имтиёзли кредит олиш бўйича 2 та корхонага кўмак зарурлиги аниқланди.

Бу каби ўрганишлар давомида 94 та тадбиркорлик субъектининг турли масалалардаги муаммолари ечим топган бўлса, фаолиятини тиклаган корхоналар ҳисобига 6 та иш ўрни яратилди. Шўъба томонидан тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган  субъектларга бухгалтериясини оқилона юритишда амалий кўмаклашиш, ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш, бюджет билан муносабатларни тартибга солиш, электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказиш билан боғлиқ ўнлаб хизматлар кўрсатилаяпти.

Сизда ҳам тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келаётган савол ва мурожаатлар бўлса, Бахмал туман давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилинг.

Унутманг, солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи.

 Бахмал туман  Давлат солиқ инспекцияси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив