Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномаси ​ва унинг моҳияти тўғрисида

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномаси ​ва унинг моҳияти тўғрисида

22 октябрь 2021 йил
436
0

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномаси
ва унинг моҳияти тўғрисида


      Аҳолини рўйхатга олиш саволномасида фақат демографик маълумотларни йиғиш билан чегараланиб қолмайди аксинча, маъ­лумотларни таҳлил қилиш ва матбуотда чоп этиш рўйхатга олишнинг якуний натижаси хисобланади. Иккинчидан, ахолини рўйхатга олиш орқали фақат аҳоли хақидаги маълумотларни эмас, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таркиблари хакида маълумотларни олишга муваффақ бўлинди.

     Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк маротаба ўтказилиши белгиланди. Сўнгги марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1989 йилда ўтказилган. Аҳолини рўйхатга олишнинг муваффақятли чиқиши аҳолини рўйхатга олиш давридан ушбу саволномадаги саволларни мазмун мохиятини тўғри тушунганлик даражасига боғлиқ. Руйхатга олишни бошлашдан один аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, тушунтириш ишлари маҳаллий матбуот, радио ва телевидение орқали, мактаблар, ташкилотларда давра сухбатлари олиб борилиши ёки кўргазмали ташвиқот ишлари орқали амалга оширилиши мумкин.

      Албатта, аҳоли сони бўйича аниқ ва яҳлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона бир манбаи ҳамдир.

    Бундай жараёнлар қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония ва Мисрда ўтказилган. Лекин, бу аксар ҳолларда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда ҳарбий мақсад учун қаратилиб, фақат эркаклар рўйхатга олинган.

Аҳолини руйхатга олишнинг ташкилий режаси доимий иш олиб борувчи статистика ташкилотлари томонидан тузилади.

      Аҳолини рўйхатдан ўтказиш саволномасида аҳоли сони, ёши, жинси, маълумоти, диний таркиби, оилавий аҳволи каби бир қатор кўрсаткичлардан ташқари яшаш шароити, даромадлар манбайи, тамаки ва алкоголь маҳсулоти истеъмоли каби кўплаб кўрсаткичларга эга бўлинади.


Бахмал туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

2023 йил аҳолини рўйхатга олиш 
15 октябрь 2021, Пятница
2023 йил аҳолини рўйхатга олиш 
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив