Иш стажига имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланадиган фаолият даврлари…
Стажга қуйидагилар имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади:
- ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу модданинг «а» бандида назарда тутилган хизматдан ташқари ҳарбий хизмат — икки ҳисса баробарида;
- кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм) ва бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм);
ҳамда 11-моддасининг ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм):
мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган — эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил икки ҳисса баробарида;
- моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш — икки ҳисса баробарида;
- патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши — бир ярим ҳисса баробарида;
- асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти — бир ярим ҳисса баробарида.
Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия,нафака ва
бошка тўловларни тайинлаш ва тўлаш
шўъбаси шўъба мутахасиси
Ў.Норқулов