Умаров Дилшод Лапасович
2018 йил 1 мартдан Бахмал туман ҳокимининг инвестициялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
1981 йил 5 апрелда Бахмал туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2002 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институти (кундузги)ни тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1998-2002 йй. - Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси
2002-2003 йй. - Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими 1-тоифали мутахассиси
2003-2006 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси 1-тоифали иш юритувчиси,
юридик шахслар тўловларининг бюджетга тушишини назорат ва таҳлил қилиш бўлими назорат шўъбаси инспектори
2006-2009 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари айланмасини таҳлил қилиш бўйича катта инспектори
2009-2010 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси муддатида тўланмаган тўловларни ундириб олиш бўйича давлат солиқ бош инспектори
2010-2011 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси камерал назорат шўъбаси давлат солиқ
инспектори
2011-2013 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлаш мониторинги шўъбаси давлат солиқ катта инспектори
2013-2013 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида
нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш шўъбаси бошлиғи
2013-2014 йй. - Бахмал тумани давлат солиқ инспекцияси камерал назорат шўъбаси давлат солиқ инспектори, бош инспектори
2016-2017 йй. - Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси
2017-2018 йй. - Бахмал тумани ҳокимлиги девонхона мутахассиси
2018 й. - ҳ.в. - Бахмал тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Бахмал туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарорига мувофиқ комплекс таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, комплексга умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирларини белгилайди.
Комплекс таркибига кирувчи тегишли ташкилотлар раҳбарларини танлаш, лавозимга тавсия этиш ва зарур бўлганда алмаштириш масалалари бўйича таклифларни шакллантиради, тегишли таклифларни туман ҳокимига тақдим этади.
Жиззах вилоят ҳокимлиги тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Туманни комплекс ривожлантириш дастури доирасида, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги лойиҳаларни шакллантиради ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилади;
инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалари асосида ҳудудда амалга ошириладиган вазифалар ижросини мувофиқлаштиради;
туманни комплекс ривожлантириш дастурлари асосида вилоятга чет эл, биринчи навбатда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этилиши бўйича белгиланган тадбирларни тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;
хорижий инвесторларни ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш учун халқаро конференциялар, семинарлар ва инвестицион форумларда иштирок этади;
инвестициявий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатлар натижалари бўйича эришилган келишувларнинг ҳудудга тегишли қисми бўйича амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни амалга оширади;
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамият бошқарувини ривожлантиришга кўмаклашиш, давлат хизматлари сифатини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этади;
ҳудуд инновацион фаолияти кўламини кенгайтириш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш, қолоқ ҳудудларни жадал ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаёди;
иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади;
чет эл инвестициялари, грантлар, халқаро ва хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилиш мақсадида хорижий давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари, илмий жамғармалар вакиллари билан музокаралар олиб боради;
хусусийлаштирилган корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилишини назорат қилади;
илгари хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича туман ҳокимига таклифлар киритади;
манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда вилоят ҳокими қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
тумандаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради;
инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш ишларини ташкиллаштиради;
тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш ва уларни кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича танлов комиссияси функцияларини амалга оширади;
эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг бош режаларини, муҳандислик-коммуникация ҳамда транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;
инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатади;
эркин иқтисодий зоналар ҳудудларининг чегараларини аниқлаштириш ва янги кичик саноат зоналари барпо этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади;
туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга оширади;
туризм соҳасидаги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилади;
юртимизда ва чет эл мамлакатларида бўлиб ўтадиган миллий ва халқаро туризм ярмаркаларида иштирок этади;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни амалга оширади;
тегишли ҳудудларда туризм ахборот марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлайди.
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
Бевосита бўйсунувчи ташкилотлар:
- инвестиция бошқармаси туман бўлими
Билвосита бўйсунувчи ташкилотлар:
-туман молия бўлими(инвестиция масалалари бўйича)
-туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (инвестиция масалалари бўйича)
-туман тижорат банклари (инвестиция лойихаларини молиялаштириш, беғараз кўмаклашиш маблағларига хизмат кўрсатиш)
-туман архитектура ва қурилиш бўлими (инвестицион лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бўйича)
-туман қишлоқ хўжалиги бўлими (қишлоқ хўжалиги сохасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш)
-“Жиззахэлектртармоқлари” корхонаси туман бўлими (инвестицион лойихаларни амалга оширшда инфратузилмани ривожлантиришда кўмаклашиш)
-“Марказгазтаъминот” УК туман участкаси (инвестицион лойихаларни амалга оширшда инфратузилмани ривожлантиришда кўмаклашиш)
-туман “Сувоқова” ДУК (инвестицион лойиҳаларни амалга оширшда инфратузилмани ривожлантиришда кўмаклашиш)
-туман солиқ инспекцияси (инвестиция лойихаларини амалга оширишда солиқ имтиёзларини қўллаш)
-туман маданият бўлими (маданий мерос объектлари негизида туризмни ривожлантириш)
Соҳага доир Ҳукумат қарорлари рўйхати
1 |
Ўзбекистон Республикаси Инвестиялар бўйича давлат қўмитасининг“ Жиззах вилояти Инвестициялар бўйича бош бошқармаси тўғрисида”ги Низом, 2018 йил |
2 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги |
3 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 419-сонли қарори |
4 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги “Ўзбекистон Республиакси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 29-сонли қарори |
5 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2666-сонли қарори |