Бахмалда ҳарбийларнинг оилалари билан учрашув ўтказилди
Бахмал туманидаги Н-сонли ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар оиласи билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Бўлиб ўтган тадбирда вилоят Кенгаши "Ёш оилалар билан ишлаш” бўлими бош мутахассиси О.Эгамқулова, вилоят Хотин-қизлар кўмитаси бош мутахассиси И.Умарова, "Қалб нури” маркази амалиётчи психологи Х.Ҳайиталиева, вилоят мусиқали драмма театри актёри қизиқчи сўз устаси С.Мустанов ва ҳарбий қисм Хотин - қизлар қўмитаси раиси ва ҳарбий қисм маьмурияти иштирок этишди.
Ушбу тадбирда бугуннинг долзарб мавзуси буйича муҳокамалар мисоллар ва ажримларнинг сабаби ва оқибатлари борасида кўплаб фикрлар бўйича суҳбатлар олиб борилди.
- Мақсадимиз ҳар бир оилаларнинг муаммоларини имкон қадар ижобий ҳал этиш ва уларни қўллаб - қувватлашдан иборат, дейди - вилоят Кенгаши "Ёш оилалар билан ишлаш” бўлими бош мутахассиси Ойдин Эгамқулова тарғибот тадбирида мутахассислар томонидан билдирилган фикрлар ҳарбийлар томонидан турли савол - жавоблар тарзида давом этди.
Шундан сўнг ҳарбий оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, хонадонларига ташриф буюрилди. Қизиқчи сўз устаси ва амалиётчи психолог томонидан жуда мазмунли ва рухий кўтаринкилик тренинглари ташкил этилиб, тадбир янада қизғин тус олди.

Учрашувда 45 нафар ҳарбий хизматчи оилалар ва 60 га якин ҳарбий хизматчилар қамраб олинди ва намунали фаол оила вакилларига бадиий китоблар эсдалик совға сифатида тақдим этилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

01 декабрь 2018, Суббота
Бахмал туманида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган сайёр суд ўтказилди

08 октябрь 2018, Понедельник
Жиззахда коллеж талабалари учун ҳарбий қисм бўйлаб экскурсия уюштирилди
Изоҳлар (0)