Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда коронавирус карантини эълон қилингандан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ қанча ҳолат қайд этилди?

Жиззахда коронавирус карантини эълон қилингандан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ қанча ҳолат қайд этилди?

01 апрель 2020 йил
146
0

Ўзбекистонда коронавирус карантини эълон қилинган 16 мартдан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 12 484 та ҳолат аниқланди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, энг кўп — 2 150 та қоидабузарлик Тошкент шаҳрида қайд этилган. Тошкент вилоятида эса бундай ҳолатлар сони  эса 1 001 тани ташкил этмоқда. Республика бўйича аниқланган қолган қоидабузарликлар эса қуйидагича:

  • Жиззах вилоятида – 1 117 та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида – 624 та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида – 1 330 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида – 657 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида – 826 та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида – 239 та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида – 456 та ҳолат;
  • Фарғона вилоятида – 1 681 та ҳолат;
  • Навоий вилоятида – 221 та ҳолат;
  • Наманган вилоятида – 979 та ҳолат;
  • Андижон вилоятида – 717 та ҳолат;
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 486 та ҳолат.

Эслатиб ўтамиз,  Шавкат Мирзиёев эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганда жавобгарлик кучайиши тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, карантин қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилди ва жарималар миқдори бир неча баробар оширилди. Юқумли касаллик ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.

Шунингдек, Президент коронавирус масаласида Ўзбекистон халқига яна бир бор мурожаат қилди. Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус комиссия коронавирусга қарши карантин қоидаларига риоя қилишни сўраб мурожаат йўллади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар