Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳудудий идоралараро Штаб тузилди ва бу ерда ишонч телефонлари узликсиз фаолият олиб бормоқда

Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳудудий идоралараро Штаб тузилди ва бу ерда ишонч телефонлари узликсиз фаолият олиб бормоқда

30 март 2020 йил
152
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоятда аҳолининг санитария - эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда ташкилот, идора ва муассасаларнинг амалий тадбирларини мувофиқлаштириш мақсадида, Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳудудий идоралараро Штаби тузилиб, маълумот ва ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

Штабда (72)-226-45-09,  (72)-226-45-10 рақамли ишонч телефонлари узликсиз фаолият олиб бормоқда ва фуқаролар томонидан мурожатлар қабул қилинмоқда.

Шунингдек, вилоятимиз ҳудудидаги аҳолини короновирус инфекцияси билан боғлиқ мурожаатларини қабул қилиш ва белгиланган тартибда телефон орқали маълумот бериш мақсадида Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам негизида “Call-маркази” (72-226-19-03) рақами ташкил қилинган. Коронавирусга қарши кураш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Жиззах вилояти Мувофиқлаштирувчи штаби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар