Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманидаги маҳаллаларда стадиони йўқлиги, қабристон, сув ва бошқа муаммолар бўйича тарқатилагн асоссиз хабарларга расмий муносбат

Бахмал туманидаги маҳаллаларда стадиони йўқлиги, қабристон, сув ва бошқа муаммолар бўйича тарқатилагн асоссиз хабарларга расмий муносбат

13 сентябрь 2022 йил
24
0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти

Ижтимоий тармоқларда Бахмал тумани Оқтош маҳалласидаги  фуқароларининг “футбол стадиони йўқлиги, қабристон масаласи, сув ва бошқа муаммолар юзасидан норозиликлари келтириб ўтилган” мазмундаги фақат бир томонлама ўрганилмаган асоссиз хабарлар тарқалди. Холат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда Бахмал тумани Оқтош маҳалласидаги  фуқароларининг “футбол стадиони йўқлиги, қабристон масаласи, сув ва бошқа муаммолар юзасидан норозиликлари келтириб ўтилган” мазмундаги фақат бир томонлама ўрганилмаган асоссиз хабарлар тарқалди. Холат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

““Оқтош” ҚФЙ “Сарой” массивидан мактаб ва боғча қурилиши учун ажратилган ер майдонидан бошқа объектлар қурилмоқда” деган хабар бўйича қуйидагилар маълум қилинди;

Ушбу ер майдони бош режага асосан таълим муассасаси объекти учун лойиҳалаштирилган. Шунга кўра ушбу ер майдонининг “Илк қадам қувончи” нодавлат таълим муассасасига 250 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассассаси қурилиши учун 0,75 гектар ажратилган.

Қолган қисмида туман марказида меҳмонхона мавжуд эмаслиги сабабли 2 та лотдан иборат ҳар бири 0,06 гектар бўлган жами 0.12 гектар ер майдони меҳмонхона қурилиши учун электрон-онлайн савдосига қўйилган.

Ушбу ер майдонларини фуқаро Холжигитов Султонбек томонидан электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар корхонасининг электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомаларга асосан ҳар бирини 42 млн 465 минг 386 сўм га сотиб олган.

Бироқ, юқоридаги хабарда мазкур ер майдонида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан ноқонуний равишда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда деб кўрсатилган важлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Туман ҳокимлигида Бош режадан кўчирма, ғолиблик баённомалари ҳамда мактабгача таълим муассасаси учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорлар мавжуд.

“Файзобод” маҳалласидаги янги қабристонига ажратилган ер майдони сотиб юборилганлиги ҳамда кейинчалик қайтариб берилганлиги тўғрисидаги важлар ҳам асоссиздир. Жумладан, маҳалладаги янги қабристонга ажратилган 6 гектар ер майдони аввал ҳеч кимга ажратиб берилмаган ҳамда сотиб ҳам юборилмаган.

Шунингдек, Туронбанк томонидан “Ўсмат” қишлоғи ва “Новқа” маҳалласи ҳудудида 100 та иссиқхоналар қурилган бўлиб, фуқаролар томонидан талабгорлар бўлмаганлиги сабабли фойдаланишга топширилмаган.

Бахмал туманида спорт мактабига қарашли катта футбол майдони мавжуд бўлиб, фоқаролар фойдаланиши учун шарт-шароит яратилган, бундан ташқари барча таълим муассасаларидаги спорт майдонлари ва заллари ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш учун фойдаланишга топширилган бўлиб, мутлақо бепул ва доимий фойдаланиб келинмоқда.

“Дўстлик” маҳалласидаги гузарда артезан қудуғи учун ажратилган ер майдони ҳамда гузар учун ажратилган ер майдонлари эгаллаб олинмаган. Хусусан, артезиан учун ажратилган ер майдони ўз ҳолати бўйича турибди, гузар учун ажратилган ер майдони кадастрлар палатаси Бахмал тумани филиали томонидан туман ҳокимлиги захира ерлар фондида ва якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши учун электрон-онлайн савдоси орқали электрон аукцион савдосига қўйилган.

Ушбу ер майдонлари фуқаролар томонидан аукцион савдосида сотиб-олинган ва бугунги кун ҳолатида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бош режа асосида гузар қурилиши учун лойиҳалаштирилмаган. Буни бош режадан кўчирма ва кадастрлар палатаси Бахмал тумани филиалининг топографик харитасида кўриш мумкин.

Шунингдек, Дўстлик маҳалласидаги 10 та 2 қаватли турар-жой биноларидан канализация орқали сув ҳавзасида тўпланадиган оқава сувлар ҳавзаси туман “Сув оқава” корхонаси томонидан махсус техникаларда график асосида ўз муддатида тозаланиб келинади. Баъзида махсус техникаларнинг носозлиги ва техникаларнинг вилоят “Сувоқава” ДУК орқали жалб қилиниши сабабли кечикиш холатлари ҳам кўзатилади.

Кам таъминланган оилаларга қурилган уй-жойлар, ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари томонидан шахсан олинганлиги ҳамда ижарага бериб қўйилган деган хабар ҳам мутлақо нотўғри.

Чунки кам таъминланган оилалар учун қурилган уй-жойлардан туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарларига берилмаган. Ушбу уйдан фақатгина туман ҳокимининг ёрдамчисига чин-етимлиги ҳамда ёш оила бўлганлиги сабабли комиссия хулосасига асосан берилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Бахмал туманида асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд ва барча келтириб ўтилган маълумотларни туман ҳокимлиги қонуний тартибда ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилади.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар