Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби

03 июнь 2022 йил
337
0

Папки открываются в новом окне | Компьютер для чайников

  1. Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.
  2. Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
  3. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;

б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:

ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;

ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;

г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;

д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;

е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда.

Ш.Маматкулов

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими мутахасисси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив