Жиззах вилоятида 24 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади
2020 йил, 24 март соат 10:00 гача Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади.
Вилоятда жами 555 киши тиббий кузатувга олинган. Улардан 19 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Қолган 536 нафари уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.
Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

24 март 2020, Вторник
Коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қизлардир

24 март 2020, Вторник
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги БАЁНОТИ

20 март 2020, Пятница
Ўзбекистонда коронавирус сабабли юзага келадиган иқтисодий муаммоларга қарши курашиш учун 10 трлн сўм ажратилади (видео)

08 октябрь 2018, Понедельник
Жиззахда коллеж талабалари учун ҳарбий қисм бўйлаб экскурсия уюштирилди
Изоҳлар (0)