Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Hoгиронлиги бор шахслар пенсия миқдори кўтарилди

Hoгиронлиги бор шахслар пенсия миқдори кўтарилди

14 апрель 2022 йил
220
0

1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди - Халқ сўзи

Ўзбекистонда энди ногиронлиги бор шахсларга бир хил миқдорда — 622 минг сўм нафақа тайинланади.

Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга асосан ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги ёндашув жорий этилган. Хусусан, 2022-йилнинг апрел ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланадиган нафақалар миқдори бир хил бўлади. Янги доимий парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи шахсларга янги нафақа жорий этилади.

Қайд этилишича, аввалги тартибда болаликдан ногирон бўлган шахсларга 622 минг сўм, ҳаёти давомида ногирон бўлиб қолган шахсларга 440 минг сўм миқдорида нафақа тўлаб берилган.

Эндиликда ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда — 622 минг сўмга тенг нафақа тайинлаб борилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022-йилга қўшимча 81 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, тизимнинг ижтимоий адолатлилигини сақлаб қолиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдори 622 минг сўмгача етказилади. Ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022-йилда қўшимча 140 миллиард сўм Пенсия жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Янги тартибга кўра, доимий парваришга муҳтож бўлган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи ота-оналарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилади.

Мазкур нафақа фармон билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатидан келиб чиқиб тайинланади. Натижада дастлабки ҳисоб-китобларга асосан, 30 мингдан ошиқ ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи оналар учун давлат бюджетидан 2022-йилда қўшимча 157 миллиард сўм ажратилади.

 

У.Норқулов

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими ходими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив