Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззах вилоятининг қўшни давлатлар билан чегараси қанча масофада эканлигини биласизми

Жиззах вилоятининг қўшни давлатлар билан чегараси қанча масофада эканлигини биласизми

31 март 2022 йил
252
0

Бахмал, Зомин, Янгиобод, Фориш, Мирзачўл туманларининг чегарадош ҳудудларида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш тўғрисидаги масала Халқ депутатлари жиззах вилоят Кенгашининг 34-сессияда кўриб чиқилди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари масъул ходимлари ҳамда вилоят ҳудудий комиссияси аъзолари томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин, Янгиобод, Фориш, Мирзачўл туманларини чегарадош ҳудудларида чегара зонаси ва чегара минтақаси аниқланиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилди. Вилоят ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда тасдиқлаш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашига таклифлар тақдим этилди.

Жиззах вилоят бўйича, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари билан жами чегара чизиғи узунлиги 537,7 километр, чегара чизиғига нисбатан жами чегара минтақаси 45755,03 гектар ҳамда чегара зонаси 305050,6 гектар ер майдонини ташкил этади.

Шундан, Бахмал тумани ҳудудининг Тожикистон Республикаси билан Давлат чегара чизиғи жами узунлиги 80,4 километр бўлиб, Давлат чегара чизиғига нисбатан чегара минтақаси доирасида 24350,17 гектар ва чегара зонаси доирасида 14043,91 гектар майдонни ўз ичига олади.

Белгиланган Давлат чегара минтақасида аҳоли пунктлари ва ижтимоий объектлар мавжуд эмас.

Зомин туман ҳудудида Тожикистон Республикаси билан давлат чегара чизиғи узунлиги 86,3 километр бўлиб, Давлат чегара чизиғига нисбатан чегара минтақаси доирасида 11343,35 гектар ва чегара зонаси доирасида 10878,4 гектар ер майдонини ўз ичига олади. Чилонзор МФЙ, “Бешюз” кишлоғида жами 69 та хонадон мавжуд бўлиб, шу жумладан 11 та хонадон минтақа ҳудудида, 58 та хонадон чегара зонаси ҳудудида жойлашганлиги маълум бўлди.

Зомин туман ҳокимлигига минтақа ҳудудида жойлашган 11 та хонадонни белгиланган тартибда бошқа жойга кўчирилиши тумандаги чегара зонаси ва чегара минтақаси белгиланганидан сўнг амалга оширилади.

Янгиобод тумани ҳудудида Тожикистон Республикаси билан Давлат чегара чизиғи узунлиги 160,0 километр бўлиб, Давлат чегара чизиғига нисбатан чегара минтақаси доирасида 4547,3  гектар ва чегара зонаси доирасида 1598,22 гектар ер майдонини ўз ичига олиши белгиланди. Белгиланган давлат чегара зонасида “Хўжамушкент” ўрмон хўжалиги ерлари ҳудуди 667,6 гектар ер майдонида, “Чилмаҳрам ота” қабристони, “Баландчақир” массивининг 1-участкасида 1,2 гектар ер майдонида Сув иншооти (Водазабор), “Сармич” массиви ҳудудида 17,8 гектар ер майдонида “Олмачи” қишлоғи, “Қўшқанд” массиви ҳудудида
9,5 гектар ер майдонида Собиқ  “Ҳавотоғ” сиҳатгоҳи ва 147,5 гектар ер майдонида “Қўриқ” қишлоғи жойлашган.

Мирзачўл тумани ҳудудида Қозоғистон Республикаси билан Давлат чегара чизиғи узунлиги 32,1 километр бўлиб, Давлат чегара чизиғига нисбатан чегара минтақаси доирасида 244,35 гектар ва чегара зонаси доирасида 14518,23 гектар ер майдонини ўз ичига олиши белгиланди.

Белгиланган чегара минтақасида шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ижтимоий объектлар мавжуд эмас.

Фориш тумани ҳудудида Қозоғистон Республикаси билан Давлат чегара чизиғи узунлиги 178,9 километр бўлиб, Давлат чегара чизиғига нисбатан чегара минтақаси доирасида 5269,86 гектар ва чегара зонаси доирасида 264011,8 гектар ер майдонини ўз ичига олиши белгиланади.

Белгиланган давлат чегара минтақасида “Еримбетов” массиви ҳудудидаги 0,2 гектар, “Aрнасой” массиви ҳудудидаги 4,5 гектар ер майдонида қурулиш ости ерлари, “Омонкелди” массиви ҳудудида
1,9 гектар ер майдонида қурилиш ости ерлари жойлашган.

Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра чегара минтақасини қуйидагича белгилаш таклиф этилди:

Бахмал туман бўйича чегара зонаси масофасини ўртача 6100 метргача, чегара минтақасини энг яқин “Қушчисой” қишлоғи ҳудудида 2200 метр масофада белгилаш;

Зомин туман бўйича чегара зонаси масофасини ўртача 5700 метргача, чегара минтақасини энг яқин “Бешюз” қишлоғи ҳудудида 100 метр масофада белгилаш;

Янгиобод туман бўйича чегара зонаси масофасини ўртача 1300 метргача, чегара минтақасини энг яқин “Баландчақир” массиви ҳудудида 50 метр масофада белгилаш;

Мирзачўл туман бўйича чегара зонаси масофасини ўртача 5100 метргача, чегара минтақасини энг яқин “Боғбон” қишлоғи ҳудудида 50 метр масофада белгилаш;

Фориш туман бўйича чегара зонаси масофасини ўртача 26800 метргача, чегара минтақасини энг яқин “Омонкелди” массиви ҳудудида 200 метр масофада белгилаш.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 735-сонли қарорининг 4-банди талабларига асосан, чегара зонаси ва минтақасига кириш ҳудудларига огоҳлантирувчи ва ахборот белгиларини ўрнатиш жойлари хам ўрганиб чиқилиб тегишли таклифлар берилган.

Вилоят бўйича Қозоғистон ҳамда Тожикистон Республикалари билан Давлат чегара чизиғи узунлиги ва ер майдони демаркация натижалари бўйича ўзгариши мумкин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив