Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » РАСМАН БОЛА ПУЛИНИ ОЛИШ ОЛДИНГИГА НИСБАТАН ОСОНЛАШДИ

РАСМАН БОЛА ПУЛИНИ ОЛИШ ОЛДИНГИГА НИСБАТАН ОСОНЛАШДИ

14 январь 2022 йил
270
0

Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш тартиби

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари миқдорини эълон қилди. Унга кўра, бир киши учун минимал истеъмол харажатларининг янги миқдори 13,2 фоизга ошиб, 498 мингни ташкил этди. 2021 йил кўрсаткичига кўра, ушбу миқдор 440 минг сўмни ташкил қилар эди.

❗️Хўш буни бола пулига нима алоқаси бор деб ўйлаётганлар учун !

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, оилага бола пули ва моддий ёрдам тайинланиши учун 2021 йилнинг 1 сентябридан — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаслиги керак эди. Айнан манашу низомда яна бир норма белгилаб қўйилган.

❗️У нормага кўра;

✅ 2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилиши ва шунга кўра уларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам берилиши мумкинлиги кўрсатилган.

❗️Хулоса шуки, энди сиз болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун ариза берганингизда сизни хар ойлик жами даромадингиз киши бошига аввалгидек 440 минг сўмдан эмас 498 минг сўмдан ошмаса бўлди.

А.Сайфиев

Бюджетдан ташқаи пенсия жамғамаси

Бахмал тумани бўлими пенсия, нафақа

ва бошқа тўловларни тайинлаш

(қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил

қилиш шўбаси мутахасиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив