Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда маҳаллалардаги "ҳоким ёрдамчи"лари учун ўқув семинар-тренинглари қизғин давом этмоқда

Жиззахда маҳаллалардаги "ҳоким ёрдамчи"лари учун ўқув семинар-тренинглари қизғин давом этмоқда

22 декабрь 2021 йил
325
0

Маълумки, ҳозирда Республика миқёсида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳоким ёрдамчиларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича “маҳаллабай” ишлаш маркази ходимлари учун янги жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатилиши бўйича республика ҳудудларида ўқув семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Бахмал туманида ҳам саккиз кунлик махсус ўқув дастури асосида ўказилиши режалаштирилган мазкур семинар-тренингларга жорий йилнинг 20 декабрь куни старт берилган бўлиб, ҳозирда қизғин давом эттирилмоқда.

 

Мазкур семинар-тренинглар тақдимот ва амалий машғулотлар шаклида ташкил этилиб, ўқув жараёнларини ўтказиш юзасидан тренерлар таркиби тасдиқланган.

Ташкил этилган семинар-тренинглар ўқув дастуридаги мавзулар аҳамияти ва кўлами жиҳатидан пухта ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан жойларда ҳоким ёрдамчиларининг "маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш механизми асосида ўз иш фаолиятини ташкил этишлари учун зарур бўлган барча масалаларни қамраб олган.

Бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоев томонидан "Ҳоким ёрдамчиси энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) ва карьера модели" мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулот давомида иштирокчиларга ҳоким ёрдамчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими асосида баҳолаш механизмлари, кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби, ҳалқаро тажриба, самарадорлик ва натижадорликка эришишнинг устувор жиҳатлари ва мавзу юзасидан кейс таҳлиллар асосида жорий этиладиган тизим бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув курслари якунида иштирокчилардан тест синовлари олиниши режалаштирилган бўлиб, вилоят миқёсида энг юқори натижа қайд этган 5 нафар ҳоким ёрдамчилари вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланиши белгиланган.

Малака ошириш курслари 28 декабрга қадар давом этади.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив