Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » "СПОРТНИ СЕВ СПОРТ БИЛАН ЯША"

"СПОРТНИ СЕВ СПОРТ БИЛАН ЯША"

01 декабрь 2021 йил
294
0

Бахмал туманида 2021 йил 1 декабрь куни Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида "СПОРТНИ СЕВ СПОРТ БИЛАН ЯША" шиори остида пиёда юриш марафони ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони бу борада дастуриламалдир.

Ҳозирда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш муҳим жараён ва зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, жисмоний фаоллик ҳар бир инсон учун зарурдир.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ахолини ҳамда ёшларни жисмоний тарбия машғулотларига кенг жалб этиш ҳамда уларни жисмоний чиниқтиришдан иборат.

Тадбирда 125 нафардан ортиқ  ишчи ҳодимлар, махалла фаоллари, "Махалла" хайрия жамаот фонди ва фуқаролар йиғинлари ҳодимлари катнашди.

 

“Махалла” хайрия жамоат фонди

Бахмал туман бўлинмаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив