Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаевнинг тумандаги барча идора, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субъектлари ва туман аҳолисига МУРОЖААТИ

Бахмал тумани ҳокими Муса Анарбаевнинг тумандаги барча идора, ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субъектлари ва туман аҳолисига МУРОЖААТИ

30 ноябрь 2021 йил
215
0

 

Ҳурматли юртдошлар!

 

Қадрли Бахмалликлар!

 

Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Юртимизнинг ҳар қарич ери эса олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳарқандай кишини ўзига мафтун этади.

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида вужудга келган инсон ва табиат ўртасидаги номутаносибликнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бири-ҳар бир инсоннинг экологик маданиятини юксалтиришдир, шунинг билан бир қаторда ҳар биримиз ”Табиат бизга нима берди?” деб эмас, “Биз табиатни асраш учун нима қилаяпмиз?” қабилида яшаш тарзимизни тўғри маромга солишимиз муҳимдир.

Ҳурматли, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси маҳаллаларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш сари ташланган муҳим қадам бўлди. Ушбу лойиҳани барчамиз якдиллик билан амалга оширишимиз нафақат атроф-муҳитнинг мусаффолиги, экологик вазиятнинг барқарорлашувини таъминлайди, балки туманимизнинг янада чирой очиб, обод бўлишига сабаб бўлади. 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда яшил майдонлар ва истироҳат боғларини барпо этиш, жорий йилнинг куз мавусумида бир миллион туп кўчат экиш акцияси давомида Сиз азиз тумандошлардан ҳар бир фуқаро мевали, манзарали ва бута кўчатлари экиш орқали атрофни кўкаламзорлаштириш, туманимизни янада обод ва сўлим гўшага айлантириш каби хайрли ишларда фаол иштирок этишга чорлайман.

Сиз азизларни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мамлакатда кўчат экиш бўйича эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” ташаббусни қўллаб-қувватлаб, обод юртимизни янада файзли бўлишида ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.

Сизу-биз шу заминнинг  фарзандлари Она табиатни асраб- авайлаш, уни бус-бутун ҳолда келажак авлодга етказишга ҳар томонлама бурчлимиз, шундай экан бошланган кўчат экиш-боғ яратишдек хайрли амаллардан четда қолмайлик.

Шу азиз Ватан барчамизники, унда биз яшаяпмиз, келажакда эса фарзандларимиз ҳаёт кечиришади.

Сизу биздан авлодларимизга боғуроғлар, гўзал чаманзорлар қолсин!!!

 

Бахмал тумани ҳокими
М.Анарбаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив