Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Сайёр хизмат автобуси Бахмалнинг Новқа қишлоғига борди

Сайёр хизмат автобуси Бахмалнинг Новқа қишлоғига борди

24 февраль 2020 йил
217
0

Ўтган шанба куни Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг сайёр хизмат кўрсатишга мўлжалланган автобуси Бахмал туманига борди.

Туман ДХМ ходимлари томонидан Новқа ҚФЙ аҳолиси ва ёшларга сайёр хизматлар кўрсатилди. 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган мазкур фуқаролар йиғини аҳлининг асосий машғулоти деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат. Шу сабабдан ер ажратилиши билан боғлиқ масалаларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уни расмийлаштириш тартиби борасида ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шу куни туман халқ таълими бўлимига қарашли 8 сонли умумтаълим мактабининг ўқувчилари бошқарма мутахассислари томонидан “Электрон ҳукумат” ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари тўғрисида ҳам тушунча берилди.

Ўтган дам олиш кунида барча туманлар ДХМлари томонидан ўз ҳудудларида марказдан олисда жойлашган қишлоқ ва маҳаллалар аҳолисига сайёр хизматлар кўрсатилди, - дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Воҳид Эшимов. - Эслатиб ўтамиз ўтган 2019 йилда 408 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шунинг 14 мингдан ортиғини сайёр тартибдаги хизматлар ташкил этган. Айни пайтда аҳоли сони 7000 дан ортиқ бўлган маҳаллалар ҳудудида ДХМнинг филиалларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Давлатимиз томонидан инсонлар манфаатини ҳисобга олиб йўлга қўйилган давлат хизматларидан фойдаланишдаги янги амалиёт замонавий ёндашув, шаффоф тизим сифатида ҳар жиҳатдан ўзини оқламоқда. У тобора янги хизмат турлари билан бойиб, мамлакатимиз тараққиётига, ҳаётимиз фаровонлигига ошишига, халқимизнинг турмушдан рози бўлишига хизмат қилмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар