Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Кимлар уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар хисобланади?

Кимлар уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар хисобланади?

11 октябрь 2021 йил
17
0

Вазирлар махкамасининг 2011 йил 8 сентиябрдаги 252 сонли “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” низомнинг 2-иловасига мувофиқ қуйидаги шахслар уриш ногиронларига тенглаштирилган шахслар хисобланади:
а) собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар;
б) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача собиқ СССР ҳудудида ҳаракат қилган ҳамда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядларда хизмат қилган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;
в) темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида ишлаган, мудофаа иншоотлари, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ва бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ҳамда 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида уруш бўлаётган жойларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ходимлар;
г) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмалари таркибида ёки яширин ишларда бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар;
д) ҳаракатдаги армия таркибидаги ишларда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёлланган таркибдаги шахслар;
е) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан тутиб туриладиган бошқа жойларда) бўлган даврда яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар (тутқунлар, шу жумладан, болалар);
ж) тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида қатнашиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда байналмилал бурчларини адо этиш туфайли яраланиш, контузия олиш, майибланиш ёки касалланиш туфайли ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
з) ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
и) ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда ўз хизмат бурчларини бажараётиб яраланиш, контузия олиш, майибланиш ва касалланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий мажбуриятли шахслар.
Юқорида кўрстиб ўтилган шахслар уриш ногиронларига тенглаштирилган шахслар хисобланади.


Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси
Бахмал туман бўлими Пенсия,нафака

ва бошка тўловларни тайинлаш ва

тўлаш шўъбаси шўъба мудири

Аббос Эшкуватов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар