Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда килограми 8 минг евро турадиган заъфарон плантациялари барпо этилади

Жиззахда килограми 8 минг евро турадиган заъфарон плантациялари барпо этилади

26 февраль 2020 йил
213
0

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Италиянинг OPERA SRL ширкати заъфарон плантацияларини яратмоқчи. Бу ҳақда ширкат президенти Паоло де Анжелис Ўзбекистан савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов билан учрашувда маълум қилди.
Италиялик тадбиркор тақдим этган лойиҳанинг дастлабки қиймати 20 миллион долларни ташкил этиб, у 400 гектар ерда заъфарон ўсимлигини етиштиришга мўлжалланган.
Заъфарон гулсафсарлар туркумининг Crocus нави Crocus sativus L тури такрибига киради.
Дунё бўйлаб Crocus‘нинг деярли 85 тури тарқалган, лекин Crocus sativus L Ҳиндистон, Греция, Испания, Италия, Афғонистон, Озарбайжон ва Ўзбекистонда, шунингдек 90 фоизи Эронда етиштирилади.
Заъфарон бугунги кунда фармацевтика ва парфюмерия соҳаларида ҳаридоргир. 1 килограмм заъфароннинг халқаро бозорда нархи 8 мингдан 30 минг еврогача туради. Албатта сифатидан келиб чиқиб, деб хабар беради Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар