Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўловда фуқарорларга яна бир қулайлик

Пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўловда фуқарорларга яна бир қулайлик

13 сентябрь 2021 йил
332
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 сонли Фармонига асосан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бахмал туман бўлимида хам фуқароларга бир қанча  қулайликлар яратилди.

Фармонга мувофиқ Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 июндан бошлаб:

пенсияларни тайинлашда шахснинг иш хақи ва мехнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг мехнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи хужжатлар талаб этилмасдан хисобланмоқда;

уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта хисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш хамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинди;

ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда хар ойда ижтимоий солиқ тўлаш хуқуқи берилди;

пенсия ва нафақалар фуқаронинг хохишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиб  ва тўланиб келинмокда;

пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Бахмал туман бўлимига мурожаат қилмаган холда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилмокда;

фуқароларнинг пенсияга бўлган хуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан хар олти ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш хамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан холда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинди.

Пенсия ва нафақалар тўғри тайинланиши хамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган ортиқча тўлов суммасининг 2021 йил 1 февраль холатига бўлган қарздорлиги жами Бахмал туман бўйича 20 та пенсияонердан  68 092 576.42 сўм маблағ фармонга асосан хисобдан чиқарилди.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив