Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар, муаммолар ҳамда яқин келажак учун кўзда тутилган режалар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бахмал туманида туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар, муаммолар ҳамда яқин келажак учун кўзда тутилган режалар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

16 июль 2021 йил
82
0

Бахмал тумани географик жойлашувидан чексиз туристик имкониятларга эга бўлган жозибадор ҳудуд ҳисобланади.

Жумладан, туризмни ривожлантириш бўйича ҳам маданияти, экотуристик салоҳияти, машҳур таомлари ва табиий қулайликлар мавжуд.

Бугунги кунда, 68 та моддий маданий мерос объектлари (55 таси археологик обидалари, 11 таси архитектура ёдгорлик, 2 таси монументал  ва санъат ёдгорликлари) давлат муҳофазасига олинган.

Шунингдек, 570 ўринли 163 та жойлаштириш воситалари (жумладан 150 та кемпинг, 12 та меҳмон уйи ҳамда  1 та сиҳатгоҳ ва соғломлаштириш масканлари) фаолият кўрсатмоқда.

туманимиз асосан экотуризм, энтотуризм ва агротуризм салоҳиятига эга ҳудуд бўлиб, туман  бўйича ривожланган туризм турлари бўйича ягона база яратилмоқда. Унга кўра жами 30 дан зиёд  объектлар туризм маршрутига киритилди. Жумладан 2019 йилнинг ноябр ойида “Олтин куз” халқаро 1-агротуристик фестивалида туманнинг агротуризм, экотуризм, этнотуризм ва фитотуризм йўналишлари бўйича 10 дан зиёд маршрутлари хорижий сайёхлар ва оммавий ахборот воситаларига ва Республикамиздаги нуфузли туристик фирмаларга тақдим этилди. Афсуски бу бордаги ишлар пандемия сабабли ўтган йилда бирмунча режамиздагидек амалга ошмай қолди.

Ички туризмни ривожлантириш ҳамда саёҳатчи ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида туманнинг ўрмон хўжаликлари ва алохида қўриқланадиган табиий масканлари бўйлаб экотуризм ва спорт туризми йўналишларида алоҳида хавфсиз ва жозибадор туризм маршрутлари ишлаб чиқилди.   

Ушбу саёҳат йўналишида 11 та зиёратгох, 20 дан зиёд тарихий объектлар, 2 та агротуризм обьектлари, 1 та тоғли ва ўрмон хўжалиги ҳудудлари, 7 та уй меҳмонхоналар, 8 та кемпинглар ва дам олиш масканлари,  5 та гастрономик туризм обьектлари, 12 та ҳунармандчилик устахоналари ва бошқа туризм обьектлари мавжуд.

Режалаштириб олган лойиҳаларимизни ишга тушришимиз натижасида, жойлаштириш воситалари сони жами 36 тага (400 ўрин) (шундан, меҳмонхоналар 1  та (50 ўрин)  кемпинглар ва экотуризм масканлари 20 та (200 ўрин), мехмон уйлари 15 та (150 ўрин ) кўпайишига эришилади.

Шунингдек,  2021 йилда туманимидаги “Новқа” ва “Музбулоқ” ҚФЙ ларини туризм қишлоқларига айлантириш режалаштирилган. Ушбу туризм қишлоқларида 40 тадан зиёд оилавий мехмон уйлари ташкил этилади. Барча хизматлар  “Сафе туризм”  тамойили асосида амалга оширилишга алохида эътибор қаратилади.

Шунингдек, туманда ички туризмни ривожлантиришни  ташкил этиш мақсадида маршрутларимизга Республикамизнинг Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари  ва Қорақолпоғистон Республикаси фуқароларидан иборат саёхатчиларнинг 1000 нафарини  таклиф қилиш лойихаси ишлаб чиқилмоқда. Бу лойиҳани амалга оширишда ҳам Сизларга ишонаман ҳурматли депутатлар, фаоллар.

2020 йилда биргина Бахмал ўрмон хўжалиги ҳудудида жами 19,5 млрд сўмлик туризм йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилди.

Ушбу лойиҳаларимиз жорий йилда хам давом эттирилади. Туманнинг сўлим гўшалари ва табиий масканларида бундай дам олиш масканлари ва кемпинглар қурилиши бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан 4Р-40 ”Даштобод ш.-Зомин ш.- Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.” автомобил йўлининг 24-130 км (37 км йўл Бахмал туманига қарашли) оралиқларидаги жами 106 км йўл Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан капитал таъмирланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланмоқда.

Ушбу йўлнинг қайта таъмирланиши туманимизда туризм соҳасининг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшади.

2020 йилнинг сентябр ойида ҳурматли бош вазиримиз А.Н.Арипов ва бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимовлар Бахмал туманига ташриф буюриб, туризм йўналишида амалга оширилган ишларга ижобий баҳо берди.

Туманнинг Туркистон тоғ тизмаси этагидаги табиати сўлим сойларини кўздан кечириб “Бойқўнғирсой” сойида туризм комплекси ташкил этиш таклифини билдирди.

Туманда туризм сохасидага кадрлар етишмовчилиги масалаларини хал этиш  ва ушбу соҳада салохиятли мутахассисларин етиштириш, туманнинг туристик имкониятларини илмий ва тарихий археологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида жорий йилда Тошкент Иқтисодиёт университетининг ректори профессор Қўнғиротбой Шарипов ва  бир гурух олимлар билан биргаликда ўрганилиб, Бахмал иқтисодиёт ва туризм техникуми ташкил этилди.

Шу билан биргаликда тумандаги тарихий археологик  масканларни  тахлил қилиш ва Бахмал тарихини  чуқур,  хар томонларма ўрганиш, уни жахонга танитиш мақсадида  Бахмал тарихи ва ижодиёти музейини филиал сифатида ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Эндиликдаги вазифаларимиз туманимиздаги туризм маршрутларини жахон туризм бозорига чиқариш ва уларни жаҳон стандартлари даражасида тайёрлаш ҳисобланади. Жумладан зиёратгоҳ ва тарихий масканларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, йўл инфратузилмаларини ривожлантириш, Бахмал бренди асосида сайёҳлар учун эсдалик совғалари тайёрлаш,  Бахмал гастраномиясини  сайёҳларга  тақдим қилиш, миллий удум анъаналарини, ҳунармандчилиги, миллий халқ ўйинларини маршрутларга кириш чоралари  борасида лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Туризм йўналиши бўйича тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларимиз, ватандошларимиз бўлса, истак билдирса, хурсандчилик билан рози бўламиз, ёрдам берамиз.

Жорий йилда "Новқа ота" ва "Ўсмат ота" зиёратгохларини таъмирталаб бино ва иншоотларини Республика маданий меърос объектлари ҳисобидан 4.5 млрд сўмдан зиёд маблағ режалаштирилганидан хабарларингиз бор. Жумладан 2.1 млрд сўмлик "Ўсмат ота" зиёратгоҳида таъмирлаш ишлари якунланди. Айни кунларда "Новқа ота” зиёратгоҳининг таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қўшчинордаги "Сайид Мирхалилуллох" зиёратгоҳини  таъмирлаш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Очиқ мулоқот давомида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.

  Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар