Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » БАХМАЛ ТУМАНИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

БАХМАЛ ТУМАНИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

28 июль 2021 йил
50
0

Мустақилликка эришилган дастлабки йиллардан бошлаб, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантиришга мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтирувчи муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Чунки, бозор иқтисодиётини таркибий ўзгартириш шароитида энг асосий масалалардан бири – хизматлар соҳасини ривожлантириш, шунингдек, бу борада аҳолининг иш билан бандлик даражасининг кенгайиб бориши ҳисобланади. 

Жаҳон тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасига катта эътибор қаратилиши натижаси ўлароқ, ушбу соҳанинг ҳуқуқий-меъёрий асослари йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635 сонли “ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ 4796-сонли “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг ижросини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган тадбирлар хизмат соҳасини жадал ривожланишида муҳим босқич бўлмоқда.

Бахмал туманида 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра бозор хизматлари ҳажми 170,3 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,8 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига бозор хизматлари ҳажми 1063,2 минг сўм бўлган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг юқори улушни савдо хизматлари эгаллайди. Шундай қилиб, 2021-йилнинг январь-июнь ойларида уларнинг улуши 45,8 % ни ташкил этди. Шу билан бирга, юқори кўрсаткичлар транспорт хизматлар 25,9 %, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 7,2 %, молиявий хизматлар бўйича 6,5 %, қайд этилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида сифат кўрсаткичлари қатъий равишда ошиб, унга бўлган талабнинг ўсиб бориши соғлиқни сақлаш, савдо, умумий овқатланиш хизматларининг янада ривожланишига, шунингдек, илгари мавжуд бўлмаган юқори технологияли хизматларнинг шаклланишига ва юзага чиқишига сабаб бўлди. Юқори сифатли турли-туман хизматларнинг мавжудлиги аҳолининг соғлигига ва инсонлар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади, ишчиларнинг иш унумини, истеъмол харажатларини оширади, бўш вақтни кўпайишига ва аҳолининг дам олишига имконият беради. Инсон фаолиятида жуда қулай, хўжалик ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатаётган янги хизмат кўрсатиш тармоғи, яъни бугунги кунда зудликда маълумотлар билан таъмин этувчи Интернет, мобиль (уяли) телефонлар ва бошқа фан-техника ютуқларини қўллайдиган хизмат турлари ривожланиб бормоқда. Мазкур хизмат турларининг ривожланиши мамлакатимизнинг нафақат иқтисодий қудрати юксалишига, унинг интеллектуал салоҳияти ошишига ҳам хизмат қилади.

Бахмал туманида хизмат кўрсатиш соҳасини янада такомиллаштириш учун қуйидагиларга эътибор қаратиш зарурдир:

  • хизматларнинг янги замонавий турларини ривожлантиришга кенг эътибор қаратиш, хизматлар турларини янада кенгайтириш керак;
  • баъзи хизмат турларининг ҳисобга олинишини такомиллаштириш зарур, бу ялпи худудий маҳсулот таркибида хизматлар соҳасининг улуши ошишига олиб келади;
  • хизматлар соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлашга эътиборни кучайтириш лозим;
  • хизматлар соҳасида янги иш ўринларни яратишни жадаллаштириш керак;
  • хизматлар соҳасига янги инновацион технологияларни кенг жалб этиш зарур;
  • ҳозирги кундаги замонавий хизмат турлари ҳисобланадиган алоқа ва ахборотлаштириш, компьютерда дастурлаш хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улушини оширишга эътибор қаратиш лозим ва бошқалар.

И.Кучкаров

Бахмал туман статистика

бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар