Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида спортнинг футзал туридан Жиззах вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси бошлиғи КУБОГИ туман биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

Бахмал туманида спортнинг футзал туридан Жиззах вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармаси бошлиғи КУБОГИ туман биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

28 май 2021 йил
132
0

Жорий йилнинг 27-28 май куни Бахмал туман Ўсмат шаҳарчасидаги сунъий майдонда спортнинг футзал туридан Жиззах вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармасининг Кубоги мусобақаси Бахмал тумани секторлардан ғолиб бўлган жамоалар ўртасида туман биринчилиги уюшмаган ёшлар ўртасида бўлиб ўтди. 

 

Мусобақада тумандаги 1-секторга қарашли Сарой, 2-сектордан Ўрмончи, 3-cектордан Фидокор, 4-сектордан Бунёдкор маҳаллалари жамоаларидан жами 32 нафар иштирокчилар қатнашдилар.

 

 

 

 

Бундан ташқари жорий йилнинг 28-май куни Бахмал туман ҳокимлиги, Жиззах вилоят ДХХ бошқармаси, ДХХ туман бўлинмаси, туман Прокуратураси, Жисмомний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат бўими, Халқ таълими бўлими ва Маданият бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Бахмал туман Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда мингдан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Мусобақа натижаларига кўра:

1-ўрин О`рмончи МФЙ жамоаси

2-ўрин Бунёдкор МФЙ жамоаси

3-ўрин Сарой ва Фидокор маҳаллалари жамоалари егаллашди.

Ғолиб бўлган жамоалар туман ҳокимлиги, Жиззах вилоят ДХХ бошқармаси, ДХХ туман бўлинмаси, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар, медаллар, дипломлар ва спорт формалари билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

1-ўринни олган 2-секторга қарашли Ўрмончи МФЙ раиси ва унинг жамоасини туман ҳокими томонидан Кубог ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар