Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Малакали мутахассислар – давлат фуқаролик хизматининг таянчи!

Малакали мутахассислар – давлат фуқаролик хизматининг таянчи!

24 май 2021 йил
24
0

Давлатимиз раҳбари 2020 йили 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат органлари ҳамда ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғин бошқарув ходимларининг янгича талаблар асосида мунтазам малакасини ошириб бориш лозимлигини таъкидлаган эди.

Хусусан, уларни “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида самарали ишлашга ўргатиш, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида доимий хабардор қилиб бориш вазифаси илгари сурилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан вилоятдаги туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарларининг бош мутахассислари учун малака ошириш курслариташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 24 май кунидан бошлаб 5 кун муддат давомида Жиззах политехника институтида туман, шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ҳамда инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларининг бош мутахассисларига ўқув машғулотларига старт берилди.

Агентлик филиали томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида ўртабўғин раҳбарлари ва қуйи бўғин ходимлари томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этишда ҳамда вазифалар ва турли даражадаги топшириқлар ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни юзага келтираётган сабабларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилмоқда.

“Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги ахборот асрида ва глобаллашув шароитида эгалланган билимлар жуда тез эскирмоқда. Бир сўз билан айтганда, давлат фуқаролик хизматчиларининг билими ва малакасини доимий равишда оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда” – дейди Агентлик филиали раҳбари ўринбосари Б.Яхшибоев.

Ташкил этилаётган ўқув курларида Давлат бошқаруви академияси, вилоятдаги соҳавий олийгоҳларнинг профессор-ўқитувчилари ҳамдаҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг малакали амалиётчи-мутахассислари жалб этилиб, тингловчиларга давлат фуқаролик хизматчилари учун зарур бўлган билимлар берилмоқда.

Тингловчилар учун ўқув машғулотлари амалий ва назарий жиҳатдан 5 та модул асосида: қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари, таянч ва соҳавий мутахассислик бўйича билимларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиси ахлоқи ва маданияти, умумий саводхонлик йўналишлари бўйича  тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлади.  

Бундан ташқари, ўқув-семинарларга ажратилаётган давлат бюджетидан сарф харажатларни минималлаштирган ҳолда эндиликда ўрта ва қуйи бўғин раҳбарларни ҳудуднинг ўзида етакчи олий таълим муассасаларини жалб этган ҳолда ўқитишга эътибор қаратилмоқда.

Бу каби малака ошириш курслари жорий йилнинг 4 июнигача барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги қуйи бўғин ходимлари учун ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, якунда тингловчилардан тест синови олиниб, тегишли сертификатлар берилиши назарда тутилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар