Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Одам савдосига қарши курашиш – давр талаби

Одам савдосига қарши курашиш – давр талаби

24 май 2021 йил
24
0

Жиззахда одам савдосининг олдини олишда нодавлат ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, одам савдосига қарши кураш миллий комиссияси аъзолари, БМТ наркотик моддалар ва жиноятларга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёда одам савдоси ва мигратлар контрабандасининг олдини олиш бўйича маслаҳатчилари, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказининг ҳудудий бўлими ва бошқа нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Асримизда одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолди. Одамдан эксплуатация мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай ижтимоий хавфли қилмишлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади. Мамлакатимизда ушбу жиноятнинг олдини олиш бўйича изчил ишлар олиб борилаётир.

Энг олий қадрият бўлган инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган.

Тадбирда БМТ наркотик моддалар ва жиноятларга қарши кураш бошқармасининг Марказий Осиёда одам савдоси ва мигратлар контрабандасининг олдини олиш бўйича маслаҳатчи Реда Сергедиене (Reda Sergediene)ва бошқалар томонидан Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро ҳужжатларининг ратификация қилингани, ушбу трансмиллий жиноятга қарши самарали кураш олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу жараёнда вилоятда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Вилоятда 2019 йилда шаҳар, туман судлари томонидан одам савдосига оид 9 та жиноят иши кўриб чиқилиб, 7 шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган. Айблов ҳукми чиқарилган 7 шахснинг, 5 тасига озодликни чеклаш жазоси, 2 тасига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. 2020 йилда 5 шахсга нисбатан 3 та жиноят иши кўриб чиқилди.

– Одам савдоси билан боғлиқ жиноят ишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 тага камайгангани бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг самарасини кўрсатиб турибди, – дейди Жиззах вилоят суди судьяси Шуҳрат Худоёров. – Одам савдоси инсон қадр-қимматига таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик бўлиб, унга қарши курашишда аҳоли ушбу ғайриинсоий ишнинг қандай аянчли оқибатларга олиб келишини билиши, бугунги вазият ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак. Бу тадбирда давлат органлари, муассасаларининг ва нодавлат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар муҳокама этилгани жуда фойдали бўлди.

Тадбирда одам савдосидан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ва бу иллатнинг олдини олишд  нодавлат ташкилотларнинг маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари билан ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари муҳокама этилиб, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар