Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззахда Америка бурчаги ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Жиззахда Америка бурчаги ташкил этилиши режалаштирилмоқда

24 май 2021 йил
48
0

Америка элчиси Анастасия Коливас Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф муносабати билан ҳокимлик мажлислар залида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев элчи хоним билан келгусида Жиззах вилоятида Америка бурчагини ташкил этиш таклифи юзасидан очиқ мулоқот олиб борди. Учрашувда ҳоким ўринбосари Синдор Раҳмонқулов ҳамда вилоятдаги Олий таълим даргоҳлари ректорлари ҳам қатнашиб, лойиҳа юзасидан ўз фикр ва таклифларини беришди.

Маълумот ўрнида, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари (AMERICAN COUNCILS) ташаббуси доирасида ташкил этилиши режалаштирилган Америка бурчаги лойиҳасига АҚШ ҳукумати ҳамда маҳаллий ҳамкор ташкилотлар томонидан 800 минг АҚШ доллардан ортиқ сармоя йўналтирилиши режалаштирилган, жумладан Ўзбекистонда 7 та янги Америка бурчаги очилиши кўзда тутилган. Ушбу бурчак дунёнинг 140 дан ортиқ мамлакатларида очилган 600 дан зиёд шу каби марказлар тармоғига уланади.

Ўзбекистон шаҳарларини дунё илм-фани намоёндалари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда таълим тизимини жаҳон талабларига мос ривожлантиришга хизмат қилувчи Америка бурчагида саралаб олинган маҳаллий мутахассислар ва Fullbright дастури бўйича Ўзбекистонга келиб фаолият юритаётган АҚШлик ўқитувчилар таълим бериши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар