Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев мактабларда ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев мактабларда ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этди

25 май 2021 йил
27
0

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев “Умид” ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган "Сўнгги қўнғироқ” тадбирда иштирок этиб, битирувчиларга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

Бугун Жиззах вилоятидаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қарийб 18 872 минг нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини олишди.

Ҳозирги вақтда вилоятимизда 550 та давлат умумтаълим, 21 та нодавлат мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 10 та математика, 6 та хорижий тилларга, 1 та кимё-биология, 1 та ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар шулар жумласидандир.

Жиззах вилоятида 6 та янги мактаб қурилиб, 103 та мактаб реконструкция, 103 та капитал таъмирлаш ва 27 тасида жорий таъмирланди ва жиҳозланди.

Бу йили мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги замонавий Президент мактаби фаолиятини бошлайди. Вилоятда жами 8 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилган.

Вилоятимиз болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 1 261 та тўгаракларда 22 120 ўғил-қизлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Яна бир муҳим масала – ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу асосда 13 та ахборот-кутубхона марказидаги китоблар сони қарийб 800 мингга етказилгани, ўтган йили мактаб кутубхоналари 20 мингдан зиёд янги адабиётлар билан таъминлангани ёшларимизнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришда муҳим роль ўйнамоқда.

Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларидаги эҳтиёждан келиб чиқиб, сўнгги 5 йилда бакалавриат босқичида 30 та таълим йўналиши, магистратурада 24 та мутахассислик янгидан ташкил этилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Халқ таълими вазири ўринбосари Илхом Джраев 29-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан ҳам учрашди.

Учрашувда тўрт нафар битирувчларга эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар