Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани Дўстлик МФЙ Тошлоқ аҳоли манзилида яшовчи Мирзаев Сирожиддиннинг интернет тармоқларидаги мурожаатига муносабат

Бахмал тумани Дўстлик МФЙ Тошлоқ аҳоли манзилида яшовчи Мирзаев Сирожиддиннинг интернет тармоқларидаги мурожаатига муносабат

04 май 2021 йил
344
0

Бахмал тумани Дўстлик МФЙ Тошлоқ аҳоли манзилида яшовчи Мирзаев Сирожиддиннинг интернет тармоқларида худудда ичимлик суви мавжуд эмаслиги, худудда тик артизан мавжудлиги шу қудуқни ишга тушириб ахолини ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам бириш тўғрисидаги мурожаати юзасидан муносабат билдирилди.

2017 йилда Тошкент олди дала гидрогеология экспедицияси гуруҳи томонидан туманнинг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тошлоқ аҳоли манзили худудидан гидрогеолгия ишлари олиб борилган ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ер ости сувлари ҳисобидан ер ости сувининг захирасини ҳисоблаш учун тик артизан қудуқ қазиш ишлари амалга оширилган.

Лекин шу бугунги кунга қадар ушбу тик артизан қудуғи ишга туширилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент олди дала гидрогеология экспедицияси гуруҳи томонидан туманнинг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Тошлоқ аҳоли манзили худудидан қазилган тик артизан қудуғи бўйича конструктив хулосаларини олишда ҳамда тик артизан қудуғидан фойдаланиш учун туман ҳокимлигининг 2021 йил 17 апрелдаги 01-1268-сонли хати билан Тошкент олди дала гидрогеология экспедициясидан амалий ёрдам сўралган.

Бундан ташқари бугунги кунда ушбу тик артизан қудуғининг ҳолати тегишли мутахассислар иштирокида ўрганилганда, қазилган қудуқнинг 30 метр чуқурлигида катта тош борлиги аниқланган. Туман ҳокимлиги томонидан Дўстлик МФЙ худудида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш қудуқ ичидаги тошни бурғулаб майдалаб қудуқни қайта таъмирлаб ишга тушириш мақсадида мутахассислар хулосасини олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар