Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жахон уруши қатнашчиси, 97 ёшни қаршилаган Ғиёс бобо Бекамов хонадонига ташриф буюрилди.

Бахмал туманида 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жахон уруши қатнашчиси, 97 ёшни қаршилаган Ғиёс бобо Бекамов хонадонига ташриф буюрилди.

04 май 2021 йил
212
0

Урушнинг номи ўчсин, - дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, қатор жанговар орден ва медаллар соҳиби, 97 ёшни қаршилаган Ғиёс бобо Бекамов. – Урушнинг азоб-у уқубатларини биз кўрдик, сизлар асло кўрманглар. Илоҳим мустақил диёримизда тинчлик ва хотиржамлик абадий барқарор бўлсин.

Жорий йилнинг 4 май куни туман хокими М.Анарбаев, Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Ташпулатов, туманда  жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари ва Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, “Ёшлар ишлари агентлиги”, “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик клублари аъзолари, қатор ҳамкор ташкилотлар ҳодимлари иштирокида иккинчи жахон уруши қатнашчиси Бахмал тумани Тагоп қишлоғи Данғара махалласида истиқомат қилувчи Ғиёс бобо Бекамов хонадонига ташриф буюрилиб, ташриф мобайнида мухтарам Президентимиз – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг уруш қатнашчиларига байрам табриги етказилди ҳамда 12 000 000 сўмлик пул мукофотлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қимматбахо совғалар топширилди.

 

 

Уруш фахрийси сифатида нуронийларга, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, эътибор учун муҳтарам Президентимиздан беҳад миннатдормиз, - дейди Ғиёс ота Бекамов.

 

 

Бугунги фаровон ҳаётимиз учун бутун борлиғини бахшида этган кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг биринчи галдаги вазифамиз, инсоний бурчимиздир,- дейди ҳарбий қисм командирининг ўринбосари З.Назаров.

 

 Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

                                                                       

9255-ҳарбий қисм ҳизматчиси,

Катта лейтенант Ж.Қодиров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар